СИФАТЛИ ВА НАРХИ ҲАМЁНБОП МАҲСУЛОТГАталаб ҳам катта бўлади
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Ҳазорасп туманида туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар томонидан тикувчилик корхоналари ташкил этилмоқда.Туманнинг «Ишчилар» маҳалласида “ ташкил этилган Азизим - Азизахон” МЧЖ шулар жумласидандир. Ушбу корхона моҳир тикувчи Муҳаббат Рўзметова томонидан ишга туширилган бўлиб, айни кунда бу ерда 22 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланган.
ҲОКИМ ЁШ СПОРТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Соғлом авлодни вояга етказишда спортнинг аҳамияти жуда катта. Шу босдан спортга меҳр ҳар бир бола, ҳар қайси оила ҳаётига чуқур кириб бориши лозим. Чунки, спорт инсонни маънан ва рухан бойитиш билан бирга миллатни дунёга танитади. Туманимизда ҳам юртимизни дунёга танитаётган спорчиларимизни шахмат бўйича гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ва Дзюдо бўйича Осиё вице-чемпиони Гулноза Матниязоваларни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам ёш спортчиларимиз чемпионатларда қатнашиб, шохсупалар сари қадам ташламоқдалар.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ходимлари, мактаб директорлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ
Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, мамлакат Олий Мажлисига 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномада, шунингдек, 2016 — 2021 йилларда тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни “Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Президент фармони қабул қилинди.
КИТОБ ИНСОННИ ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАЙДИ
Ҳар бир инсоннинг билим доирасининг такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс. Инсон билим олишда устозлар кўмагида танлаган касб ёки илмий соҳанинг ривожланишида шу соҳага оид китобларга эҳтиёжманд бўлади. Демак, қай бир соҳа ёки касбни пухта эгаллаш лозим бўлар экан, бунда албатта, китоблар зарур бўлади.
Ёшлар сиёсати амалда "ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Видеоселектор йиғилишида ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олишлари учун экин ерларидан ер ажратиш вазифаси белгилаб берилганди.
“АЛОҚАЛИ КЎЛ” МАҲАЛЛАСИ БУГУН ЎЗГАЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
Ҳазорасп туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида айни кунда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, бу ерда электр линияларини янгилаш, газ трубаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, хонадонларнинг фосад қисмларини чиройли ҳолатга келтириш, дарахтларни оҳаклаш, йўлларни текислаш ва йўл четларини ободонлаштириш ишлари масъуллар, ҳашарчилар ва аҳоли билан бирга ҳамжиҳатликда бажарилмоқда.
МАҲАЛЛА РАИСИ – ИСЛОҲОТЧИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари Сайёра Абдукаримовалар 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси С.Ражабованинг фаолияти билан танишиб, “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили бўйича олиб бораётган ишларини кўздан кечирдилар.