МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Бугун Хазорасп тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев иштирокида белгиланган медия режага асосан “Ҳудуд иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрни. Соҳага инвестицияларнинг жалб қилиниши ва амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимилиги мутасаддилари, соҳа вакиллари, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги – туман иқтисодиётининг устувор тармоқларидан бири бўлиб, бугунги кунда ушбу соҳани ривожлантириш, унга инвестиция жалб қилиш, замонавий технологиялар асосида иш олиб бориш долзарб вазифалардан саналишини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ва ташқи бозорларга чиқариш муҳимлиги айтиб ўтилди ва бу борада бир қатор амалий ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.
Анжуман якунида журналистлар ва кенг жамоатчиликни қизиқтирган саволларга мутасадди раҳбарлар томонидан тўлақонли жавоблар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги матбуот хизмати.