ТУМАН ҲОКИМИ БЕЙПАШША МОМОНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ
Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, байрам кунлари кекса нуроний онахонлар ҳолидаан мунтазам хабар олиб келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 101 ёшни қаршилаган Бейпашша момо Худошкурова хонадонига байрам билан қутлаб, ташриф буюрди.
Юзидан нур таралиб турган фаришта мисол Бийпашша момо билан хол-аҳвол сўрашган туман ҳокими момони бугунги 8 март хотин-қизлар байрами билан қутлаб, байрам совғаларини туҳфа қилди.
Ҳоким ўғлим келди, дея юзларидан қувонч уфуриб турган Бейпашша момо туман ҳокими билан суҳбатлашар экан қўлини очиб, олтинданда қиммат бўлган дуолар қилиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларини узун бўлишини, юртимизнинг тинч-осудалигини ҳамда туман равнақи йўлида хизмат қилаётган кексалар, беморлар, эҳтиёжмандлар ҳолидан байрам кунларида ҳам хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тилади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.