ТУМАН ҲОКИМИГА ЎЗ МИННАТДОРЧИЛИГИМНИ БИЛДИРАМАН дейди Мамажон Нурметова


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан 1-сектор ҳудудида жойлашган “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар”га киритилган Мамажон Нурметова ҳолидан хабар олиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказилди.
Туман ҳокими М.Нурметова билан самимий суҳбатлашар экан унинг муаммолари борасида сўраганда фуқаро ўғлининг ишсизлигини иш билан бандлигига ёрдам беришларини ва соғлиги айни кунларда ёмонлашаётганини айтди.
Туман ҳокими фуқаро мурожаати ижроси юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Аҳмедовга Моможон опанинг соғлигини тиббий текширувдан ўтказиб, даволаш чоралари кўрилиши лозимлиги борасида топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
М.Нурметованинг ўғли Тўрабек Тоҳировнинг эса бандлиги таъминланиб, ишга жойлаштирилди.
-Бундай ғамхўрликдан жуда мамнунман. Менга моддий ёрдам кўрсатилиши билан бирга, ўғлим ҳам ишга жойлаштирилди. Шунингдек, соғлигимни тиклаш борасида шифокор бириктирилди. Бунинг учун ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб келаётан туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Мамажон Нурметова.
Албатта, ҳар бир фуқаронинг юзидаги табассум ва қувончни кўриб, уларнинг бугунидан рози эканлигини англаш қийин эмас.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.