"ҲАЗОРАСП ГРИН ХОУС" МЧЖ ИССИҚХОНАСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун тумандаги "Ҳазорасп Грин хоус" МЧЖ иссиқхонасига ташриф буюрди.
Иссиқхона фаолияти билан танишиб, тадбиркор Умиджон Қурбонов билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини тинглаб, етиштирилган памидор маҳсулотларини кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Икки гектар майдонни эгаллаган иссиқхонада етиштирилган памидор Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.
Иссиқхонада ҳосилдорлик жуда аъло даражада. Кўриб кўзингиз қувнайди. Бир туп памидор навидан 10 килограммгача ҳосил олинмоқда.
Аҳамиятлиси шундаки, бу ерда айни кунларда 20 нафарга яқин фуқаролар бандлиги таъминланган. Уларнинг 6 нафарини "Темир дафтари"да турувчи фуқаролар ташкил қилади. Зарур кезларда эса мавсумсий ишчилар ҳам жалб қилинмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати