ИШСИЗЛАР БАНДЛИГИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ НАТИЖАСИДА камбағал оилалар сони камайиб, тадбиркорлар сафи кўпаймоқда
Камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни йўлга қўйиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронларни иш билан бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада тумандаги маҳаллаларда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилиб, аёлларимиз учун ўқув курслари ташкил этилиб, хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда.
Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида ташкил этилган ана шундай тикувчилик йўналишидаги касб-ҳунарга ўқитиш курсини тугатиб, сертификатга эга бўлиб, ўз тадбиркорлигини бошлаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Шулардан бири Роҳила Ризаевадир. У илгари “Аёллар дафтарида” турарди. Бугун эса касб-ҳунарни эгаллаб, “Агробанк” туман филиалидан 2 та тикув машинасини кредитга олиб, ўз тадбиркорлигини бошлади.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун Роҳила Ризаева билан учрашди ва якка тадбиркор сифатида олиб бораётган фаолияти билан танишиб, фикрларини тинглади ҳамда ўз таклиф, тавсияларини берди.
–Мен бугун “Аёллар дафтаридан” чиқиб, ўз фаолиятимни бошлаганимдан хурсандман. Бугунги кунда 20 нафар шогирд қизларим бор. Уларга касб-ҳунар ўргатмоқдаман. Шунингдек, маҳалладан кўплаб кийимлар бўйича буюртмалар тушмоқда. Буюртмалар бўйича кийимлар тикиб, оила даромадимнинг ошишига ўз ҳиссамни қўшмоқдаман. Бундай имкониятларни яратиб берган Президентимизга ўз ташаккуримни билдираман. Доимо ҳолимиздан хабар олиб, сектор ҳудудидаги кўпчилик аёллар бандлигининг таъминланишига ёрдам кўрсатаётган туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машариповга ўз миннатдорчилигимни билдириб, доимо соғ-омон бўлшларини тилайман,-дейди Роҳила Ризаева.
Дарҳақиқат, бугун аёллар ва ишсизлар бандлигининг таъминланиши натижасида камбағал оилалар сони камайиб, тадбиркорлар сафи кўпаймоқда.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.