ШИФОХОНАДАГИ БЕМОР АЁЛЛАРГА ГУЛ ВА СОВҒАЛАР ТАРҚАТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, шошилинч ёрдам бўлимида даволанаётган аёллар ҳолидан хабар олди. Туман ҳокими улар билан дилдан суҳбатлашиб, гул ва байрам совғаларини туҳфа қилди.

-Туман ҳокимининг байрам билан қутлаб, ҳолимиздан хабар олганликларидан, гул ва байрам совғаларини келтирганлигидан жуда хурсанд бўлдим. Касаллигим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Аёлларни ҳурмат қилиб, доимо эзгулик ишлари бошида бўлган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди бемор Ёрқиной Шавкатова.

Дарҳақиқат, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туманнинг ҳар бир фуқароси ҳақида қайғуриб, уларнинг яхши кунию, ташвишида бирга бўлиб, кўмакдош бўлаётгани барчамизга ибрат бўлмоқда. Чунки, эзгулик, ҳайрия ишлари ҳар қандай инсонни ҳаётга, яшашга бўлган муҳаббатини оширади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.