Жалолиддин Мангуберди

Жалолиддин Мангуберди 1198 йилда таваллуд топган бўлиб, сўнгги хоразмшоҳ ҳисобланади. Унинг отаси хоразмшоҳлар мамлакати ҳукмдори Султон Аловуддин Муҳаммад бўлган.Жалолиддин ҳарбий муҳитда улғайган ва жанг санъатини эрта ўзлаштиради. Ғазна (ҳозирги Афғонистон) унинг қарамоғида бўлишига қарамай, отаси фитналардан сақланиб, ўғлини ўзини олдида Гурганжда ушлаб туради. Аммо, ёш Жалолиддин душманлар билан тинимсиз жанглар бўлиб ўтувчи чегарага чиқишга ҳаракат қиларди.

ШАРҚШУНОС ОЛИМ АБДУЛЛА АҲМЕДОВ – ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА

Абдулла Аҳмедов 1943 йилнинг 20 июлида Ҳазорасп туманининг Юқори Мухомон қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Отаси – Аҳмаджон Сафоев (1903-1985), онаси – Холжон Жуманиёзова (1914-1979) Мухомон қишлоғининг ҳурматли инсонларидан ҳисобланганлар. Улар ўз умрларининг охиригача Ватан ва халқ манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилганлар. Халқ, эл-юрт орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлганлар.