ЭЪТИБОРСИЗЛИК ВА МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК ОҚИБАТИДА

Болалар бизнинг келажагимиздир. Уларни баркамол ва соғлом қилиб вояга етказиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бу борада туманимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ҳазорасп туманидаги “Алоқали кўл” маҳалласида жойлашган 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 2019 йил давлат инвестиция дастури доирасида 3 миллиард 58 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига реконструкция қилиниб, қурилиш ишлари “Jaxon Qilich” МЧЖ томонидан бажарилган эди.

ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.