ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЛАТВИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТОМОНИДАН БЕҒАРАЗ ЁРДАМ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

2021 йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидан ташриф буюрган элчилар Ҳазорасп туманига ҳам ташриф буюриб, инвистиция ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди.
Ушбуга асосан бугун Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси томонидан беғараз ёрдам асосида юборилган 10 та тикув машиналари туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласига етиб келди.


Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар иштирокида “Аёллар дафтари”да турувчи 10 нафар аёлларга ушбу машиналар топширилди.
Кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.