ЭЗГУЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Самандар Йўлдошев ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсуотлари етказдилар.
Шунингдек, туман ҳокими Самандарнинг отаси Умидбек Анязов билан суҳбатлашиб, муаммолари борасида сўраганда муаммолари йўқлиги, доимий тарзда ёрдам кўрсатилиб турилганлиги ва ўз миннатдорчилигини билдирди.
Албатта, ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмакдош бўлиб, амалий ёрдамлар кўрсатиш, инсонларнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга бўлган муҳаббатини, яшашга бўлган умидини ошириш бугун Ҳазорасп туманида анаънага айланмоқда.
Зеро, бу бизнинг ижобий ҳислатларимизни намоён этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.