Ҳайрли ишлар ЭЗГУЛИК ЙЎЛИДА БАРДАВОМ

Халқимизнинг ўзига хос қадимий анъана, урф-одат ва миллий қадриятлари жуда кўп. Кексалар, кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз, беморлар, ёрдамга муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга кўмак бериш, қўллаб-қувватлашдек эзгу ва ҳайрли ишлар шулар жумласидандир. Бу борада, Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида туманимиз маҳаллалари бўйлаб, ожизларга меҳр-саховат кўрсатиш, йиқилганга суянчиқ бўлиб, кўмаклашишдек эзгулик амаллар давом этиб келмоқда.

“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ 1-сектор ҳудудидаги “Янгибозор” маҳалласида ўтказилди

Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлигида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва ишсиз аҳоли бандлигини таьминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Янгибозор” маҳалласида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

БУЮК МУТАФАККИР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 19 октябрда “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ва қарорда белгилаб берилган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

БУЮК ШОИР ВА МУТАФАККИР АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан Ҳазорасп туманида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбир ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланди. Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрини ҳақида тўхталиб ўтди.

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бунинг ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан доимий тарзда фуқароларни қабул қилиб, муаммоларининг ижобий ҳал бўлиши натижасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар аста-секин ўз ечимини топа бошлади.

МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди

Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Биринчи Президентимизнинг 6 сентябрдаги Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони билан бу борадаги ишларга тамал тоши қўйилди. Кейинчалик Мудофаа ишлари вазирлигига айлантирилди.

ВАТАННИ СЕВИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАҚСАДИМИЗДИР

Бугун Ҳазорасп туманидаги 1-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган мактаб интернатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва бир қатор ташкилотлар ташаббускорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп туманининг маҳаллаларида яшовчи 50 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШДИ

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти, яратилган шароитлар билан танишиб, тадбиркорлар муаммоларини тингламоқда. Бугун ҳам туман ҳокими “Ўзбекистон” маҳалласининг “Гужумзор” кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Шуҳрат Олланазаров фаолияти билан танишди. Тадбиркор билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади ва ўз таклиф ва тавсияларини берди.