МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди
Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Биринчи Президентимизнинг 6 сентябрдаги Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони билан бу борадаги ишларга тамал тоши қўйилди. Кейинчалик Мудофаа ишлари вазирлигига айлантирилди.
1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим тадбирга қўл урилди. Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур ҳужжат армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилишига йўл очди. 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.
Ушбу йилдан буён мамлакатимизда анаънавий тарзда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланиб келинади.
Жумладан, бугун туманимиздаги 10-сонли Мактабгача таълим ташкилотида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман хокими Ўктам Машарипов қатнашди.
Тадбир давомида МТТда тарбияланувчи болажонлари ўзлари ёд олган шеър, куй рақслари билан келган меҳмонларга байрамона кайфият улашдилар. Тадбир сўнгида барча тарбияланувчи ўғил-қизларимизга туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари ва китоблар тарқатилди.
Шунингдек, 10-сонли МТТда фаолият юритаётган йигитларга ҳам туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари берилди.
Тадбир жараёнида туман ҳокими Ў.Машарипов томонидан болажонларга аталган тортнинг эзгу ниятлар ила кесилиб тарқатилиши барчага янада хуш кайфият улашди.
Хусусан, бундай тадбирлар навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказишда, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантиришда маҳим аҳамият касб этади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.