“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ 1-сектор ҳудудидаги “Янгибозор” маҳалласида ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлигида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва ишсиз аҳоли бандлигини таьминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Янгибозор” маҳалласида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмакасида туман ҳокими сўзга чиқиб, туман аҳолиси бандлигини таъминлаш борасида яратилган имкониятлар борасида гапириб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида 54 та корхона 358 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 232 тасини олий, 8 тасини ўрта махсус ва 118 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
Ярмаркада жами 104 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди ва қатнашганларнинг 7 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, Меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон қарорига мувофиқ ишсиз фуқароларнинг 10 нафар фуқарога енгил конструқцияли иссиқхона қуриш учун субсидия ажратилди.
Ярмаркада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2 нафар ишсиз фуқарога тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ишсиз фуқароларнинг 85 нафарига тегишли меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси давомида туман ҳокими фуқаролар мурожаатларини ҳам тинглади ва мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.