БУЮК МУТАФАККИР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 19 октябрда “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ва қарорда белгилаб берилган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши, ҳамда улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллагани борасида гапириб ўтди.

Шундан сўнг Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий мероси, ўлмас асарларидан лавҳалар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Айниқса ғазал ва рубойиларидан ўқилган ва айтилган қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари ва тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.