АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Бунинг ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан доимий тарзда фуқароларни қабул қилиб, муаммоларининг ижобий ҳал бўлиши натижасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар аста-секин ўз ечимини топа бошлади. 

Жумладан, бугун туман ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган “Янгибозор” маҳалласидаги 41-сонли мактабда аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди ва фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти кредит,  бандлик, моддий ёрдам, захкаш қазиш масалалари бўйича бўлди.  Мурожаатлар тингланиб, кўпчилиги шу ериннг ўзида ижобий ҳал этилди ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан  тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Султонмурод Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.