ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШДИ

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти, яратилган шароитлар билан танишиб, тадбиркорлар муаммоларини тингламоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими “Ўзбекистон” маҳалласининг “Гужумзор” кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Шуҳрат Олланазаров фаолияти билан танишди. Тадбиркор билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади ва ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, Шуҳрат Олланазаров ўз тадбиркорлигини «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредит олиб, “Ўзбекистон Хитой” савдо уйидан 30 минг АҚШ доллари эвазига кўрпа тикиш учун мўлжалланган ускунани келтириб ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳозирда бу ерда 12 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, катталар ва болаларга мўлжалланган турли катталикдаги кўрпалар тикилиб ички бозорга чиқарилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда тадбиркор “Гужумзор” савдо маркази фаолиятини ҳам бошлаб юборган. Савдо марказида турли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказилмоқда.
Бу эса маҳалла аҳли учун яратилган қулайликдир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.