ВАТАННИ СЕВИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАҚСАДИМИЗДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туманидаги 1-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган мактаб интернатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва бир қатор ташкилотлар ташаббускорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп туманининг маҳаллаларида яшовчи 50 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган спорт мусобақасида Ҳазорасп туманининг 4 та секторидаги маҳаллаларнинг 8 нафар аёлларидан иборат жамоалар иштирок этди.


Мусобақада иштирокчилар белгиланган 4 шарт яъни тўп алмаштириш, халқани бош устидан айлантириб қўй, моҳир баскетболчи қизлар, арқон тортиш шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақа жуда қизиқарли ва шижоатли тарзда ўтказилди.
Мусобақа ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ва ғолиблари аниқланди.
Ўтказилган спорт мусобақаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирига уланиб кетди.


Айниқса, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг тадбирда қатнашиб, барчани байрам билан қутлаб, мусобақа ғолиблари ҳамда ҳарбийларга тарқатган қимматбаҳо совғалари ва турли байрамона чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
Албатта, бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад – фуқароларимизда Она Ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, қолаверса аёлларимизни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, спортнинг оммавийлигини ва шуғулланувчилар сонини ошириш, жисмоний тарбия ва спортни хотин-қизларнинг кундалик турмуш ҳаётига муҳим вазифа сифатида киритиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом оила барпо этишдан иборатдир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.