БУЮК ШОИР ВА МУТАФАККИР АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан Ҳазорасп туманида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбир ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланди.
Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрини ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг навойишунос устозлар томонидан Алишер Навоийнинг шеърий ва насрий асарлари тушунтирилди ва иқтидорли ёшларимиз томонидан тайёрланган турли саҳна кўринишлари, ғазалхонлик мушоиралари намойиш этилди.
Ўзининг истеъдодини ва маҳоратини кўрсатиб фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Туманимизда ўтказилаётган бундай тадбирлар, Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишда, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашда албатта, муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.