ЎТКИРБЕК МИННАТДОР БЎЛДИ

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига Ҳазорасп тумани, “Оқ майдон” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ўткирбек Искандаров томонидан қиш мавсумида кўмир масаласида ёрдам сўраб мурожаат келиб тушади. Мурожаат ижроси бўйича бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Р.Жуманиязовлар биргаликда Ў.Искандаров хонадонида бўлиб, Ўткирбекнинг касалхонада эканлиги боис турмуш ўртоғи Барно Содиқова билан самимий суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаб, 10 қоп кўмир маҳсулоти етказилади.

МАСЪУЛИЯТЛИ БУРЧ - ЭЗГУ ВА ГЎЗАЛ АМАЛ

Ҳазорасп туман ҳокими раҳбарлигида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудуддаги, “Карвак” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Дилбар Атахонова ҳолидан хабар олиб, хонадонига ташриф буюрди ва ногиронлик аравачаси билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ёшлари иштирок этишди.

ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН МТТ ФАОЛИЯТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фолияти бўйича олиб бораётган бугунги ўрганиш ишлари 9-сонли МТТ иш фаолияти бўлди.

ТУМАН ҲОКИМИ МТТ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун ҳам Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг тумандаги МТТлари фаолияти билан танишиш жараёнлари давом этди. Жумладан, туман ҳокими 5- ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, бу ерда болажонларимиз учун яратилган шароитлар, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, таомномалар ва омборхонадаги маҳсулотлар, шунингдек, муассасаларнинг иситиш тизимларини кўздан кечирди.

КЎРКАМ МАҲАЛЛА БИНОСИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

“Истиқболли лойиҳалар, янги ташаббус ва ғоялар халқимиз фаровонлигининг асосидир”, деган эди давлатимиз раҳбари. Дарҳақиқат, бу борада Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида туманимизда ҳам янгича изланиш ва ташаббускорлик билан бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.

САЙЁР ҚАБУЛ “БУЮК АЖДОДЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машариповнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган 46-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.