“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ёшлари иштирок этишди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

 

Учрашув давомида ёшлар томонидан туман ҳокимига 12 та мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг 8 тасига тушунтириш ва тавсиялар берилиб, жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.