КЎРКАМ МАҲАЛЛА БИНОСИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“Истиқболли лойиҳалар, янги ташаббус ва ғоялар халқимиз фаровонлигининг асосидир”, деган эди давлатимиз раҳбари.
Дарҳақиқат, бу борада Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида туманимизда ҳам янгича изланиш ва ташаббускорлик билан бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

“Оталиқ” маҳалласида ташландиқ ҳолатда қолган ва ташаббус кўрсатиш орқали бинони кўркамлаштириш яъни ўз биносига эга бўлмаган “Оталиқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносига айлантириш таклифи орқали, ҳомийлик асосида 100 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, қайта таъмирланиб, “Оталиқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги кўркам биноси қад ростлаганини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.

Маҳалла биносининг кенг ва ёруғ хоналари маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, уларга яратилган шароит мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади.

Куни кеча маҳалла биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Ўктам Машарипов иштирок этиб, маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Маҳалла биносининг очилиш тадбирида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-туман ҳокими ўринбосари М.Эшчанов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.