ЎТКИРБЕК МИННАТДОР БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига Ҳазорасп тумани, “Оқ майдон” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ўткирбек Искандаров томонидан қиш мавсумида кўмир масаласида ёрдам сўраб мурожаат келиб тушади.
Мурожаат ижроси бўйича бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Р.Жуманиязовлар биргаликда Ў.Искандаров хонадонида бўлиб, Ўткирбекнинг касалхонада эканлиги боис турмуш ўртоғи Барно Содиқова билан самимий суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаб, 10 қоп кўмир маҳсулоти етказилади.
-Менинг “HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига ёзган мурожаатим беэътибор қолмаганидан хурсандман. Муаммо ижобий ҳал этилди. Бунинг учун мен туман ҳокими Ўктам Машариповга ўз миннатдорчилигимни билдираман , -дейди шифохонадан қўнғироқ қилиб Ўткирбек Искандаров.
Дарҳақиқат, бугун Ҳазорасп туманида туман ҳокими бошчилигида ҳар бир мурожаат эътиборда бўлиб, ижроси ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Бундан эса фуқаролар миннатдор.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.