ТУМАН ҲОКИМИ МТТ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун ҳам Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг тумандаги МТТлари фаолияти билан танишиш жараёнлари давом этди.
Жумладан, туман ҳокими 5- ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, бу ерда болажонларимиз учун яратилган шароитлар, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, таомномалар ва омборхонадаги маҳсулотлар, шунингдек, муассасаларнинг иситиш тизимларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида 5-сонли МТТда болажонларимиз учун яратилган барча шароитлар талаб даражасида бўлган бўлса, 11-сонли МТТ да бунинг акси эканлигининг гувоҳи бўлдик.
Бу ерда аҳвол қониқарли бўлиб, фарзандларимизнинг тарбияланиши ва баркамол алод бўлиб улғайиши учун шароитлар йўқлиги кишини таажжублантирди.
Ушбу аниқланган камчиликлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга танқидий баҳо бериб, камчиликларни тезкорликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқ ва тавсиялар берди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.