ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН МТТ ФАОЛИЯТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фолияти бўйича олиб бораётган бугунги ўрганиш ишлари 9-сонли МТТ иш фаолияти бўлди.
Туман ҳокими боғчада болажонларимиз учун яратилган шароитлар, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, ошхонада ходимларнинг гигена қоидаларига риоя қилиш ҳолати, таомнома ва омборхонадаги маҳсулотлар, шунингдек, муассасаларнинг иситиш тизимларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида туман ҳокими жажжи болажонлар билан ҳам учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашиб, болажонлар томонидан айтилган шеър, эртакларни тинглаб, уларнинг ҳар бирига ижодкор Чаросхон Оллоёрованинг қаламига мансуб “Омадли маймун” эртаклар китоби тақдим қилинди.
Туман ҳокими МТТда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.