МАСЪУЛИЯТЛИ БУРЧ - ЭЗГУ ВА ГЎЗАЛ АМАЛ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими раҳбарлигида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудуддаги, “Карвак” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Дилбар Атахонова ҳолидан хабар олиб, хонадонига ташриф буюрди ва ногиронлик аравачаси билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокими Дилбар опанинг ўзи ва оила аъзолари билан суҳбатлашиб, қандай муаммо ва камчиликлар борлиги орасида сўради.
-Муаммолар йўқ, ҳаммаси етарли доимий тарзда сиз бошлиқ саховатпеша инсонлар ҳолимиздан хабар олиб туришибди, бунинг учун сиздан миннатдормиз дейди, - Дилбар опанинг турмуш ўртоғи Жаҳонгир Жуманиёзов.

Дарҳақиқат, бемор ҳолидан хабар олиш ҳар биримиз учун эзгу, гўзал амаллардан бири ва масъулиятли бурчимиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.