ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан учрашиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳазорасп шаҳарчасидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ўқувчи-ёшлар учрашуви”нинг ўтказилиши ҳам айнан шу мақсадда бўлди.
Учрашув чоғида Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов мамлакатимизда ёшларимизга яратилаётган имконият ва шароитлар ҳақида тўхталиб, бундан унумли фойдаланиб, туманимиз фахри бўлаётган спорт, фан олимпиадаларида биринчиликни қўлга киритиб келаётган, билимли ва баркамол ёшлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва истакларини билдирдилар.
Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли авлод тарбияланмоқда. Бугунги ёшларнинг онг-у шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги бизни қувонтиради.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.