САЙЁР ҚАБУЛ “БУЮК АЖДОДЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машариповнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган 46-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва бир қатор мутасаддилар иштирок этишди.
Қабул жараёнида аҳоли ва ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, газ, электр таъминоти, ичимлик суви каби бошқа муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.
Фуқаролар мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муддат талаб етадиган ва вилоят миқёсида ечиладиган масалалар назоратга олинди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал бўлиб, фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.