ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Туманда аҳоли сони 195484 нафарни ташкил қилиб, шундан 64495 нафари вояга етмаганлардир.
Халқ депутатлари туман Кенгаши Қарори
Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш, туман ҳокимлиги фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш, юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонининг ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш, идоралар ва ташкилотларда фаолиятни туман, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилаган вазифалар амалга оширилган.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенаши Қарори
Маҳаллалар ўртасида “Обод ва озода маҳалла!”, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали, обод мактаб ва мактабгача таълим ташкилот” ҳамда идора-ташкилотлар ўртасида “Энг кўркам ва обод ташкилот” шиори остида танлов эълон қилиниши тўғрисида
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2021 йил ярим йиллик давомидаги фаолияти юзасидан ахборати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги №СОКҚ 235-III-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгаши, тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари маҳаллий кенгашига ахборот бериш тартиби белгиланган.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 июлдаги № 22-14/1679-сонли топшириғига асосан Ҳазорасп туманидаги кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганиш ва натижалари тўғрисида
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенаши қарори
Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида