Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2021 йил ярим йиллик давомидаги фаолияти юзасидан ахборати тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги №СОКҚ 235-III-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгаши, тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари маҳаллий кенгашига ахборот бериш тартиби белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди бир таркибли бўлиб, суд раиси, девонхона мудири, судья ёрдамчиси ва архивариус фаолият юритиб келмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди фаолияти давомида жиноят ишлари, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар, муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги материаллар, сурункали спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар, жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазоларини енгилроғи билан алмаштириш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги материаллар, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материаллар, шахсни лавозимидан четлаштириш билан боғлиқ ва шу каби бир қатор ишларни кўриб чиқади.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларга асосан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашдан иборат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилган.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан 2021 йил 6 ой давомида 37 нафар шахсга нисбатан 32 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 23 нафар шахсга нисбатан 20 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 12нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши тугатилган.
Айблов ҳукми чиқарилганлардан 1 нафар шахсга нисбатан жарима, 10 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 9 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 3 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазотайинланганларнинг 10 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 6 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.
2021 йил 6 ойи давомида кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича шахсларнинг 6 нафарини аёллар ва 1 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади.
Тугатилган жиноят ишларининг барчаси тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судига 2021 йил 6 ойи давомида
85 нафар шахсга нисбатан 85 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан 80 таси қаноатлантирилган, 5 таси рад қилинган (ахлоқ тузатиш ишлари жазосини оғирроқ жазога алмаштириш, озодликни чеклаш жазоси жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, вояга етмаган шахсни ўқув муассасаларига жойлаштириш, сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш юзасидан).
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан 2021 йил 6 ой давомида 698 нафар шахсга нисбатан 540 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 427 нафар шахсга нисбатан 350 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлиб, жазотайинланганларнинг 266 та иш бўйича 334 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, содир қилинган ҳуқуқбузарлиги учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 190 та иш бўйича 271 нафаршахсга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тугатилган, 70 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судига 2021 йил6 ойи давомида 169 нафар шахсга нисбатан 169 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан155 таси қаноатлантирилган, 14 таси рад қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан 2021йил 6 ойи давомида жами 9 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган бўлиб, шулардан 4таси телевиденияда, 1 таси радиода, 2 таси газеталарда ва 2 та веб-сайтларда чиқишлар қилинган, 8 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 30та жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 2 та умумлаштириш ўтказилган бўлиб, ушбу умумлаштиришлар бўйича 2 та тақдимнома чиқарилган, кўриб тамомланган 32 та жиноят ишларидан 12 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Туман суди томонидан халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, жумладан, суд раиси томонидан хафтанинг ҳар иш куни жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиш белгиланган.
2021 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган барчаси оғзаки шаклда бевосита идорада қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади ва ушбу мурожаатлар юзасидан мурожаатлар қилувчиларга қонунда назарда тутилган тартибда ўз жойида тушунтиришлар берилган. Барча мурожаатлар 15 кунлик муддатдан ошмасдан кўриб тамомланган.
Жиноят ишларини кўришда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича тергов органига 2 маротаба хусусий ажрим чиқарилган.
Жиноят ишларини келиб чиқишига асосан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг етарли даражада эмаслиги, жойларда профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан аҳоли ўртасида, шунингдек ўқув муассасаларида фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўзларининг асосий вазифаларини амалга оширмаётганликлари, аҳоли ўртасида, айниқса муқаддам жиноят содир қилиб, жазони ўтаётган ёки судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар ўртасида тушунтириш ишларини етарли даражада олиб бормаганликлари сабаб бўлган.
Тумандаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида авваламбор ходимлар ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини реал йўлга қўйиш, шу орқали аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини аҳолига шу билан бирга тадбиркорларга тушунтириш, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф қилишга йўнатилган чора-тадбирлар белгилаш учун йўл хариталари ишлаб чиқиб, судьялар, прокуратура ходимлари, ИИБ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жалб қилган ҳолда ҳуқуқий тарғибот йиғилишларини ташкил қилиш лозим.
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси вазифа бажарувчи М.Рўзметовнинг 2021 йил 6 ой давомида ўз фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларга асосан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашдан иборат фаолиятида бир қанча ишлар амалга оширилганлиги, хусусан
-2021 йил 6 ой давомида 37 нафар шахсга нисбатан 32 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 23 нафар шахсга нисбатан 20 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилганлиги, 12нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши тугатилганлиги;
- Айблов ҳукми чиқарилганлардан 1 нафар шахсга нисбатан жарима, 10 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 9 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 3 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, жазо тайинланганларнинг 10 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 6 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлиги кўрсатиб ўтилсин.
- Тумандаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида авваламбор ходимлар ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини реал йўлга қўйиш, шу орқали аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳамда фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда юридик хизматдан самарали фойдаланишни йўлга қўйсинлар.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия Ж.Усманова зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Лойиҳа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 июл ҳолатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича Ҳазорасп туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қатор ишлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йил 1 июл холатига жами 170 та мурожаатлар бўлиб (шундан, Бош вазир қабулхонасига 19 та (11.2%), ишонч телефонига 64 та (37.6%), сайёр қабулларда 84 та (49.4%), “business.gov.uz” орқали 3 та (1.8%), уларда 174 та масалаларни ижобий ҳал қилиш сўралган. Шу давр мобайнида 174 та масала кўриб чиқилиб, шундан 97 таси (55,7%) қаноатлантирилган, 75 таси (43,1%)га тушунтиришлар берилган, 2 таси (1,1%)га рад жавоб берилган. Жами такрорий мурожаатлар сони 9 тани ташкил қилади.
Тадбиркорлардан тушган мурожаатлар таснифи бўйича кўриб чиқилганда, кредит масалалари бўйича мурожаатлар 89 та бўлиб, шундан 45 таси қаноатлантирилган, 42 таси тушунтирилган, 2 таси рад қилинган. Ер масалалари бўйича 28 та бўлиб, шундан 12 таси қаноатлантирилган, 16 таси тушунтирилган. Инфратузулма тармоқларига уланиш бўйича мурожаат 7 та бўлиб, шундан 4 таси қаноатлантирилган, 3 таси тушунтирилган. Солиқ масалалар бўйича жами 3 та бўлиб, шундан 2 таси қаноатлантирилган, 1 таси тушунтириш берилган.Бошқа масалалар бўйича 47 та мурожаат бўлиб, 34 таси қаноатлантирилган, 13 тасига тушунтириш берилган.
Тушган мурожаатлар сони таснифи бўйича кўриб чиқилганда, кредит масалалари бўйича мурожаатлар 4 та бўлиб, шундан 2 таси қаноаталантирилган, 2 тасига тушунтириш берилган. Ер масалалари бўйича мурожаатлар 3 та бўлиб, шундан 1 таси қаноатлантирилган, 2 тасига тушунтириш берилган. Инфратузулма масалалари бўйича мурожаатлар 2 та бўлиб, шундан 1 таси қаноатлантирилган, 1 тасига тушунтириш берилган. Солиқ масалалари бўйича мурожаатлар 1 та бўлиб, шундан 1 таси қаноатлантирилган. Бошқа масалалар бўйича 11 та мурожаат бўлиб, 9 таси қаноатлантирилган, 2 тасига тушунтириш берилган.
Жорий йилда ўтказилган сайёр қабуллар сони 16 та бўлиб, 623 нафар фуқаро ва тадбиркорлар қатнашиб 84 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 54 таси қаноатлантирилган 30 тасига тушунтириш берилган.
Секторлар кесимида кўриб чиқилганда
1-сектор ҳудудидан 51 та мурожаат келиб тушган бўлиб бу эса 58 та масалани ўз ичига олади шундан 58 та (100%)масалалар кўриб чиқилиб 27 таси (46,6%) қаноатлантирилган, 31 та(53,4%)га тушунтириш берилган.
2-сектор ҳудудидан 52 та мурожаат келиб тушган бўлиб бу эса 66 та масалани ўз ичига олади шундан 66 та (100%)масалалар кўриб чиқилиб 35 таси (53,0%) қаноатлантирилган, 29 та (43,9%)га тушунтириш берилган, 2 та (3%) рад қилинган.
3-сектор ҳудудидан 50 та мурожаат келиб тушган бўлиб бу эса 53 та масалани ўз ичига олади шундан 53 та (100%) масалалар кўриб чиқилиб 32 таси (60,4%) қаноатлантирилган, 21 та (39,6%)га тушунтириш берилган.
4-сектор ҳудудидан 33 та мурожаат келиб тушган бўлиб бу эса 36 та масалани ўз ичига олади шундан 36 та (100%)масалалар кўриб чиқилиб 20 таси (55,6%) қаноатлантирилган, 16 та (44,4%)га тушунтириш берилган.
Туман ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси ва унинг тассаруфидаги ташкилотларга туман қабулхонаси томонидан мурожаатлар юборилишига қарамасдан ушбу ташкилотлар мурожаатларни белгиланган вақтда қабул қилмасдан муддатидан кечиктириб жавоб бериб, берган жавоблари қўпчилиги юзаки тушунтириш бериш билан кифояланмоқда. Тадбиркорларнинг мурожатларини ижобий ҳал қилинишига етарли эътибор қилинмаган. Жумладан:
- Ҳазорасп тумани Боғдор маҳаласи Мезон кўчаси 56 уйда яшовчи Атажанов Умарбек “Ҳазорасп тумани Э.Гаязов кўчасида “Ташқи реклама ўрнатиш учун ер участкасини аукционга қўйиб бериш тўғрисида” 2021 йил 3 апрелда мурожаат қилган. Туман қабулхонаси томонидан мурожаат шу куннинг ўзида туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига Давлат қадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Ҳазорасп тумани филиалига юбориш учун ўтказилди. Туман қабулхона ходими томонидан туман Давлат қадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Ҳазорасп тумани филиали бошлиғи ва мутахасиссларини бир неча бор мурожаатнинг жавобни муддатида бериш тўғрисида оғзаки огоҳлантиришига қарамасдан ўз ишига масъулиятсизлик ва эътиборсизлик билан қарадилар. Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармонида тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 7 кун қилиб белгиланган. Мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати бузилиб 3-кунга кечиктирилди.
-Туман қабулхонасига 2021 йил 21 апрел куни Ҳазорасп тумани Янги обод маҳалласи Сарбон кўчаси 25-уйда яшовчи Сафаров Қувондиқ томонидан №5754-ccm/21-рақамли мурожаат билан “Ҳазорасп тумани ҳокимининг 14.09.2019 йил №9916-сонли ва 23.02.2021 йил №363-сонли қарорларини ўзгартириб беришни сўраб” мурожаат қилган. Ушбу мурожаат шу куннинг ўзида Ҳазорасп туман ҳокимлигига “business.gov.uz” дастури орқали юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармонида тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 7 кун қилиб белгиланган. Лекин ҳокимият ходимлари томонидан ушбу мурожаатга 01.05.2021 йил жавоб берилган. Мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати 3-кунга кечиктирилди.
Ушбу қонун бузулишлар юзасидан 2021 йил 6 ой давомида мутасадди ташкилотлар раҳбар ва мутахассисларига ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.
Агробанк ва Халқ банк Ҳазорасп туман филиаллари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича кредит ажратиш умуман қониқарсиз ахволда бу фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан кўпгина норозичиликларга олиб келмоқда. Жумладан:
-агробанкга туман қабулхонаси томонидан 37 та мурожаат юборилган шундан фақатгина 14 таси қаноатлантирилган, 23 тасига тушунтириш берилган.
-халқ банкга туман қабулхонаси томонидан 35 та мурожаат юборилган шундан фақатгина 15 таси қаноатлантирилган, 20 тасига тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармони талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлар ҳамда чет эллик инвесторларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, шунингдек туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари ва худудий ташкилотлар билан хамкорликда ўз фаолиятини амалга оширади.
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 июл ҳолатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига-тадбиркорлардан тушган мурожаатларни қаноатлантириш паст эканлиги кўрсатилсин ва мурожаатларни қайта кўриб чиқиб қаноатлантириш чораларини кўриш топширилсин.
-қабулхона қошида ташкил этилган жамоатчилик Кенгаши билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг мурожаатларининг таснифидан келиб чиқиб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ваколатли органларга таклифлар киритиш топширилсин.
- Туман ҳокими ўринбосари У.Авезовга тадбиркор мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси “business.gov.uz” порталидан қурилиш мажмуасига ва унинг тассаруфидаги ташкилотларга туман қабулхонаси томонидан юборилган мурожаатларни ижросига эътиборлик билан қаралмагани кўрсатиб ўтилсин, камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси, туман ҳокими У.Машарипов