Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг Ҳазорасп туманидаги ижроси тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияда жорий йилнинг шу даврига қадар, комиссия томонидан 24 нафар шахсга нисбатан 20 та маъмурий ишлар кўрилиб, 26 нафар ота-оналар маъмурий жаримага тортилган.

 

Комиссияда кўрилган маъмурий ишлар бўйича 12 нафар вояга етмаганлар келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида туман ИИБ профилактик ҳисобга олинган.

 

Туман идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаганлар орасида суиқасд ҳолатларини барвақт олдини олиш бўйича 2021 йил давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, соҳага таълуқли ташкилотлар билан 53 та умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ўтказилган.

 

Комиссия томонидан вояга етмаган ўқувчиларни таълим жараёнларини давлат таълим стандартлари асосида ташкил этиш ва ўқувчилар давоматини таъминлаш, таълимга жалб этилмаган ҳамда мунтазам равишда таълим олишдан бўйин товлаб келаётган вояга етмаганларни таълимга жалб этишнинг қонунчиликда белгиланган барча чораларини кўриш ва доимий мониторинги юритиб келинган.

 

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида комиссия томонидан тумандаги деярли барча маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилган.

 

Иш берувчилар томоидан вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланмаслик ва уларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик юзасидан туманда фаолият юритиб келаётган 30 та ташкилотда тушунтириш ишлари амалга оширилган.

 

Комиссиясининг 2021 йилга мўлжалланиб тасдиқланган иш режасининг тегишли бандларига асосан ҳозирги кунгача комиссия томонидан 4 та текшириш ўтказилган.

 

Ўтказилган текширишлар натижасида туман тиббиёт бирлашмасининг 5 та, умумтаълим мактабларининг 7 та, туман ҳалқ таълими бўлимининг 1 та масъул ходимлари интизомий жавобгарликга тортилган.

 

Шу кунгача комиссия томонидан қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва уларни бартараф қилиш мақсадида 5 та тақдимнома киритилган.

 

Комиссия томонидан “Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиялар тўғрисда”ги Низомга асосан вояга етмаганлар учун бевосита масъул бўлган муассасаларда ўрганишлар ўтказилган.

 

Жумладан, 2020-2021 йил ўқув йили давомида комиссия аъзолари томонидан умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни таълимга жалб қилиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторингларда, тумандаги 31, 17, 8-сон умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшларни таълимга жалб қилиб, уларни таълимга қизиқтириш ишлари етарли даражада ташкил қилинмаган.

 

Умумтаълим мактаби ўқитувчилари томонидан, дарслар одатий равишда ҳеч қандай янги методларни қўлламаган ҳолда, ананавий методлар билан ўтказилиб келинган.

 

Буларнинг натижасида, умутаълим мактаблари ўқувчиларинг давлат ижтимоий ҳимояси бўлган, мажбурий 12 йиллик таълимда яратилаган шароитларга қониқмасдан, дарс вақтида мактабдан ташқари бўлган ўқув марказларга бориши натижасида ўқувчилар мунтазам равишда дарс машғулотларига қатнашмаслик ҳолатлари кўпаймоқда.

 

Бу эса ўз навбатида вояга етмаган мактаб ўқувчисининг дарс машғуотлари пайтида кўча-куйда юриб, назоратсиз қолишига олиб келади.

 

Бундан кўриниб турибдики, умумтаълим мактабларида дарслардан ташқари ташкил қилинган фан тўгараклари номигагина фаолият юритиб келмоқда.

 

Бу эса туман халқ таълими бўлимида ушбу ҳолатларни олдини олиш ва ўқитувчиларнинг фаолиятига кўмаклашувчи методист (услубчи) лавозимидаги маъсул шахсларни ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашаётганини билдиради.

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этишда ҳам умумтаълим мактаблари томонидан ишлар тизимли йўлга қўйилмаган.

 

2020-2021 йил ўқув йили давомида тумандаги 4-сон умумтаълимнинг психологи ҳамда мактаб ёшлар еткачисидан ўқувчи хонадонига олиб бориш сўралганида, ушбу масъул ходимлар томонидан бир нечта ўқувчининг яшаш манзилини ва бир нечта ўқувчининг исми ва қайси синфда ўқишини билмаслик ҳолатлари ҳам аниқланган.

 

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган вояга етмаган мактаб ўқувчилари билан ишлар лозим даражада ташкил қилинмаганлиги ва айрим ўқувчиларнинг ҳолидан умуман ҳабар олмасликларидан далолат бермоқда.

 

Бундан ташқари, деярли барча умумтаълим мактаби тиббий ходимларнинг фаолиятида ҳам бир қатор камчиликлар ва ўз хизмат жойида бўлмаслиги ҳолатлари мавжуд.

 

Сабаби, синф хоналарига кириб дарс жараёнларини таҳлил қилиб, ўқувчилар давомати пастлиги маълум бўлиб, унинг қаерда эканлиги сўралганида ўқувчининг дарс жараёнида соғлиги ёмонлашганлиги аниқланган. Бироқ ўқувчилар саломатлиги учун маъсул бўлган мактаб хамширасининг ҳеч қандай ҳабари бўлмаслиги ҳолатлари кўп учрамоқда.

 

Ушбу юзасидан мактаб директорларидан ҳолатга изоҳ сўралганида, мактаб тиббий ходими иккита мактабда фаолият олиб бориши ва шу мактабда ўриндош ёки асосий ходим эканлигини билдириб, ушбу бўйича тиббиёт бирлашмаси масъул эканлиги билдирилган.

 

2020-2021 ўқув йилида комиссия аъзолари томонидан, вояга етмаганларни ҳуқуқузарлик ва жиноят содир қилишини олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларининг компютерлари кўздан кечирилганида ўқувчи ёшлар дарс вақтида компютер саводхонлиги билан шуғулланмасдан, ижтимоий тармоқлар яъни “Тик ток” ижтимоий тармоқига кириб, турли хил порнографик видеолар томоша қилишган.

 

Жумладан, ушбу ҳолат туман ХТБга қарашли 13-сон, 17-сон 10-сон умумтаълим мактаби компютерларини кўздан кечирганда аниқланган.

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тумандаги умумтаълим мактабари ўқувчилари томонидан синф хоналари ва дарс жараёнларини тасвирга олиб, уни қайта ишлаб, тармоқга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги кунда барча мактабларда учрамоқда.

 

Бу эса ўз навбатида ушбу мактабларда ўқувчиларига бўлган эътиборнинг етарли даражада эмаслигидан далолат.

 

Бир вақтда болаларни тарбиялаш ва улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир қилинишини олдини олиш ва унга қарши курашилаётган бўлса-да, айрим мактаб ўқитувчиларининг гуруҳ гуруҳ бўлиб, бир жамоа бўлиб ишламасдан келаётганлиги илм даргоҳининг иш фаоляитига кучли таъсир қилмоқда.

 

Бундан кўриниб турибдики болаларни тарбиялаш ва уларни комил инсон қилиб улғайтиришдек катта маъсулиятни ўз зиммасига олган тарбиячиларни ўзларига тарбиячи лозим деган хулосага олиб келмоқда.

 

2021-йил 16-сентабрь куни “Мустакиллиқ” маҳалласида жойлашган 31-сон умумий ўрта таълим мактабидаги таълим сифати ўрганилганда, мактабда ўқувчиларга таълим бериш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Мактаб директори 830 дан ўрганиш жараёни тугагунча қадар соат 13 30 гача мактабга ҳеч қандай сабасиз келмаган.

 

Мактабда навбатчилик жадвали тузилмаган, ўқитувчи ва ўқувчиларни дарс машғулотларига қатнашиш жадвали тасдиқланмаган.

 

Мактаб синфларига кириб, ўқувчиларга дарс машғулотлари ўтказилиши ва дарс машғулотларига қатнашиш давомати ўрганилганда:

 

-8В -синф ўрганилганда дарс жадвалида кимё фани ўқитилиши белгиланган лекин дарс машғулоти ўтилмаётганлиги, ўқувчилардан сўралганда ушбу фандан уларга қайси ўқитувчи дарс машғулотини олиб боришини билмасликларини, дарс машғулотига жами 25 нафар ўқувчи қаташиши белгиланган бўлсада синфда 12 нафар ўқувчи борлиги аниқланган;

 

-11А-синф ўқиувчиларнинг ўрганилганда дарс жадвалида биология фанидан дарс машғулоти ўтказилиши белгиланган бўлсада, синфда дарс машғулотини олиб борадиган ўқитувчи йўқлиги, ўқувчилардан сўралганда ўқитувчисини танимасликларини, дарс машғулотини ўтиш учун ўқитувчи келмаганлигини маълум қилишди, дарс машғулотига жами 23 нафар ўқувчи қаташиши белгиланган бўлсада синфда 8 та ўқувчи борлиги аниқланган;

 

-8Б-синф ўрганилганда дарс жадвали бўйича инфарматика фанидан дарс машғулоти ўқитлиши белгиланган бўлиб, ушбу синф ўқувчиларига даср машғулотини олиб борадиган ўқитувчи сабабсиз ишга келмаганлиги ва дарс машғулоти ўтилмаётганлиги аниқланган;

 

-10Б-синф ўрганилганда дарс жадвалида ЧҚБТ фани ўқитилиши белгиланган бўлиб лекин дарс машғулоти ўтилмаётганлиги, ўқувчилардан сўралганда ўқитувчисининг уйида тўй маросими бўлаётганлиги муносабати билан дарс машғулотларига келмаганлиги аниқланди дарс машғулотига жами 23 ўқувчи қаташиши белгиланган бўлсада синфда 6 нафар ўқувчи қатнашиб ўтирганлиги аниқланган;

 

-8А-синф ўрганилганда дарс жадвалида физика фани ўқитлиши белгиланган бўлиб лекин дарс машғулоти ўтилмаётганлиги, ўқувчилардан сўралганда ўқитувчи сабабсиз дарс машғулотларига келмаганлиги аниқланган;

 

-9А-синф ўрганилганда дарс жадвалида геометрия фани ўқитлиши белгиланган бўлиб лекин дарс машғулоти ўтилмаётганлиги, ўқувчилардан сўралганда ўқитувчининг уйида тўй маросими бўлаётганлиги муносабати билан дарс машғулотларига келмаганлиги аниқланган;

 

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахборотини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

  Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

  1. Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қилсин.

 

2. Вояга етмаганлар бўйича туман комиссиясига;

 

- Вояга етмаганлар ўртисида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни янада кучайтириш уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни;

 

- Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришни янада кучайтириш топширилсин.

 

3. Туман ички ишлар бўлими тизимидаги вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи ҳизматига;

 

-Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш ва олдини олиш;

 

-Халқ таълими ва бошқа ўқув муассасалар раҳбарлари билан ҳамкорликда мажбурий таълимдан бош тортган вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг ота-оналари ёки васийлик қилувчилар ўртасида қонуннинг моҳияти юзасидан тарғибот ишларини кучайтириш;

 

-Профилактик ҳисобда турган вояга етмаганларнинг қайта ҳуқуқбузарлик содир қилишларининг олдини олиш учун уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини кўриш топширилсин.

 

4. Туман халқ таълими бўлимига;

 

-Халқ таълими бўлимига қарашли 31,17,8,4,27,45,33,9 мактабларда мазкур қонуннинг ижросини таъминлаш юзасидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш;

 

-Ўқув жараёнларига узурли сабабларсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисоботини юритиш, таълим олиш чора-тадбирларини кўриш;

 

-Таълим муассаларида таълим олаётган ўқувчи қизлар орасида мактаб формаларига риоя қилмасдан ҳижоб кийишнинг олдини олиш юзасидан уларнинг ота-оналари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш топширилсин.

 

5. Ҳазорасп туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактаби директорига;

 

-Мунтаъзам дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўрнатилган тартиб-қоидалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш топширилсин.

 

6. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

 

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси зиммасига юклатилсин.

 

  

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                                                                У.Машарипов