Халқ депутатлари туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тумандаги ижроси тўғрисида

 

Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш, туман ҳокимлиги фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш, юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонининг ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш, идоралар ва ташкилотларда фаолиятни туман, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилаган вазифалар амалга оширилган.

Инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирга қадар 5,8 минг тонна жумладан, картошка 2,0 миинг тонна, пиёз 1,1 минг тоннна, сабзи 0,9 минг тонна, гуруч 1,5 минг тонна маҳсулотлар савдога чиқрилган.

Бу ўз навбатида қиш баҳор мавсумида нархларнинг барқарор сақланиб қолинишида замин яратди.

Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш ва оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга оширишни давом эттириш бўйича,

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 август ҳолатига

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 1631 та субъектга 36,7 млрд.сўм ажратилиб, 1664 та янги иш ўринлари яратилган.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1362 та субъектга 34,1 млрд.сўм (1395 та иш ўрни), “Хотин-қизларни” дастури доирасида 241 та субъектга 1,948 млрд.сўм (241 та иш ўрни), Хунармандчилик дастури доирасида 6 та субъектга 182 млн.сўм (6 та иш ўрни) маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2017 йилдаги ПҚ-3384-сонли қарорига асосан 402 558 дона янги ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичларини биллинг тизимига улаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда (96,0%) 33 500 дона янги электр энергияси ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Туманни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 апрелда 109 қ-сонли қарорига асосан Ҳазорасп туман ҳокимининг 2021 йил 12 апрелда 710 қ-сонли қарори қабул қилинган.

Ҳазорасп туманида бугунги кунда 44 та маҳаллалар мавжуд бўлиб, ушбу қарор билан жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида тумандаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 2 та маҳаллада амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг объектлар кесимида молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган ҳолда манзилли рўйхатлар тасдиқланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 2 та “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган ва мазкур Дастур доирасида жами 43,224 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Жумладан,

Туманда дастур доирасид 6,5 млрд. сўм ўзлаштириш эвазига, 35,6 км (асфальт ва бетон йўллар 1,2 км ҳамда тупроқ йўлларга шағал ётқизиш 34,4 км) узунликдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда жами 24,2 км (68 %) йўлларда ишлар бажарилган.

Шундан, Оқ майдон маҳалласида 10,460 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ётқизилди ва 2,22 км йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилди ҳамда Алоқали кўл маҳалласида 10,521 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ётқизилди ва 1,5 км йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилган. Бу ишлар учун 6,222 млрд.сўм маблағ сарфланган, 7,8 млрд. сўм ўзлаштириш эвазига, 42 км (Оқ майдон МФЙда 10 км ва Алоқали кўл МФЙда 32 км) узунликдаги ичимлик сув тармоқлари ҳамда 1 та ичимлик сув иншооти қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 32 км (90 %) (Оқ майдон 10 км ва Алоқали кўл 28 км) ичимлик сув тармоғини қуриш ишлари бажарилган.

Ҳудудий электр тармоқлари АЖ маблағлари ҳисобидан 2,643 млрд. сўм ўзлаштириш эвазига, 21,2 км узунликдаги электр тармоқлари тортилиши ва алмаштирилиши, шунингдек 7 дона трансформатор ўрнатилиши белгиланган. (Оқ майдон 7 км тармоқ, 1дона трансформатор ва Алоқали кўл маҳалласида 14,7 км тармоқ, 6 дона трансформатор) режалаштирилган бўлиб, амалда 21,7 км (102  %) электр узатиш тармоғини қуриш ва таъмирлаш, 8 дона (114%) трансформаторларни янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилди ва бу ишларга 2,823 млрд. сўм маблағ сарфланган.

19,4  млн. сўм (ўз маблағлари ҳисобидан) ўзлаштириш эвазига, Алоқали кўл маҳалласида 30 та газ тақсимлаш қурилмасини таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ҳозирги кунда 30 та газ тақсимлаш қурилмалари таъмирлаш ишлари (100%) бдажарилди.

525 млн. сўм (ўз маблағлари ҳисобидан) ўзлаштириш эвазига, 1 та базавий станция қуриш ҳамда 19 км оптик толали алоқа тармоғини қуриш ишлари (Оқ майдон маҳалласида 1 та базавий станция, 8 км тармоқ ва Алоқали кўл маҳалласида 11 км тармоқ) режалаштирилган бўлиб, режалар 100 фоизга бажарилган. Бу ишларга 525 млн.сўм маблағ сарфланган.

2 та (100 %) маҳалла биноси, 2 та (100%) жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилган.

2 та (100 %) чиқиндихона қурилиб, жойларга 8 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатиш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларда 10,2 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш борасида тизимли мониторинг ўрнатиш ва назоратини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириш йўналиши бўйича, мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан худудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилган.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган.

Жорий йилнинг 2021 йил 1 август ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 100 балл мезони асосида баҳоланиши натижасида умумий 69,7 балл тўплаб, 4 ўринни эгаллаб турибди.

Туман марказини ободонлаштириш йўналиши бўйича, туман маркази ва махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этиш режалаштирилган бўлиб амалда “П.Махмуд” маҳалласи Ҳазорасп кўчасида 3,6 км пиёдалар ва велосопед йўлакчаси қурилиш ишлари бошланган ҳамда Ишчилар ва “Сулаймонқалъа” маҳалласи худудидан 3,2 км пиёдалар ва велосопед йўлакчалари қуриш режалаштирилган ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган.

Ҳудудларда 2021-2023 йиллдарда жами 90,7 километр, (шундан 2021 йилда 31,8 километр режалаштирилган бўлиб амалда 30 км бажарилди) узунликдаги паст ва ўрта кучланишли электр тармоқлари ва 25 та (шундан, 14 та 2021 йилда режалаштирилган бўлиб амалда 18 тага бажарилди) трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини тасдиқлатиш.

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ иштирокида туманда 5 та кўп каватли, 100 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши ОТБ маблағлари хисобидан бажарилади ва ушбу уй-жойлар учун туман ҳокимининг қарори билан ер майдонлари ажратилиб, лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди ҳамда тендер савдолари орқали пудрат ташкилотлари аниқланди. Шунингдек инвестиция дастури асосида 4 та кўп каватли, 80 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда. Бугунги кунда қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан жойларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада яхшилаш юзасидан,

“2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарорининг1-иловасига асосан, Ҳазорасп туманидаги 3 та кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишлари учун лойиха-смета ҳужжатлари тайёрланиб, маблағ ажратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича;

2021 йилда Инвестиция дастури доирасида тумандаги 3 та мактаб (14-, 25-, 36-сон мактаблар) ва “Обод-қишлоқ” Дастурига асосан 3 та мактаб (6-, 13-, 35-сон мактаблар) ларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган.

Тумандаги 14-мактабнинг мавжуд биноси 524 ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб хозирги вақтда мактабда 1100 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Навбатлилик коефициенти 2 га тенг бўлиб келмоқда. Шу сабабдан мактабга кўшимча 330 ўринли кўшимча бино ва 524 ўринли мавжуд биноси мукаммал таъмирланмоқда. Ушбу қурилиш ишларига жами 7 222 321 374 сўм маблағ ажратилган.

25-мактабнинг 524 ўқувчи ўринли эски биноси ўрнида янги 540 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги бино ва мавжуд 324 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Қурилиш ишларига жами 5 540 251 374 сўм маблағ ажратилган.

36-мактабда янгидан 210 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув блоки қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мактабнинг мавжуд 220 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга келиб қурилиш ишлари якунига етказилмокда. Объектга жами 3 101 251 374 сўм маблағ ажратилган.

“Обод қишлоқ” Дастурига асосида мавжуд биноси 624 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 35-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Объектга жами 3 103 062 сўм маблағ ажратилган.

“Обод қишлоқ” Дастурига асосида мавжуд биноси 315 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 6-мактабга янгидан 210 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув блоки қуриш-таъмирлаш ишлари якунланган.

“Обод қишлоқ” Дастурига асосида мавжуд биноси 624 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 13-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари ишлари якунланган.

Ҳазорасп туман қишлоқ ҳўжалигида экинлар ҳосилдорлигини ва самарадорлигини ошириш мақсадида энг илғор технологиялар, ресурс тежовчи ва биологик усуллардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори авлодли уруғлари билан таъминлаш, илм-фан ютуқлари ва инновацияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига кенг жорий этиш чоралари кўрилган.

Жумладан, 2000 гектар пахта майдонларида ва 195 гектар боғ ва токзорларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига ҳосилдорлик пахта ва ғаллачиликда 8-10 фоизга, мева-сабзавотчиликда 15-20 фоизга оширилади.

Шунингдек, туманда 2021 йилда 225 гектар интенсив (ярим пакана) боғ ва 100 гектар токзор ташкил бўйича манзилли дастури тасдиқланган.

Унга мувофиқ бугунги кунда 225 гектар интенсив боғ ва 90 гектар токзорлар ташкил этилган.

Ушбу майдонларга ҳосилдорлиги ўзимизнинг кўчатларга қараганда юқори бўлган кўчатлар четдан келтирилиб, ресурс тежовчи технологияларни яни томчилатиб суғоришни жорий қилган холда боғ ва токзорлар барпо қилинмоқда.

Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 1320  гектар майдонларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини кўпайтириш ҳамда сувни иқтисод қилиш технологияларини жорий этилди.

Жорий йилда Ҳазорасп туманида 3095 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, шундан, 2195 гектарда томичилатиб суғориш, 900 гектарда ёмғирлатиб суғориш ва технологияларини жорий этиш ҳамда 1273 гектар майдонда лазерли текислаш ишларини амалга ошириш белгилаб олинди ва бу борада ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида туман бўйича 1,0 миллиард куб метргача сувни тежалишига эришилган.

Бугунги кунда 327 та фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 12 262 гектар майдонларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича 200,0 млрд сўм банк кредитлари ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди.

2021-2023 йилларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш ва шакл бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиган.

Жорий йилда Ҳазорасп туманида жами 1 млн. 125 минг дона манзарали дарахтлар, бута ва кўчатлари экиш бўйича чора-тадбирлари белгилаб олинди. Шунингдек, автомобиль йўллари, махаллалар, хиёбонлар, ташкилотлар ва идоралар атрофларига экиладиган кўчатлар бўйича ҳисоб китоблар ишлаб чиқилди ва экиш, парваришлаш ишлари назоратга олинган.

Бугунги кунгача 200 минг 675 дона манзарали дарахт, бута ва кўчатлар экилди.

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилмоқда.

Туманда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 1 та, паррандачиликни ривож-лантириш бўйича 4 та, жами 5 та лойиҳага қиймати 15 млрд 753 млн сўм режалаштирилган бўлиб, шундан 13 млрд 965 млн сўмлик лойиҳа ишлари бажарилган.

Ҳозирги даврда чорвачиликни ривожлан-тириш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилган, паррандачиликни ривожлантириш бўйича ҳам 1 та лойиҳа қисман амалга оширилган. Жорий йил охиригача барча лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ишлар давом қилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Туман ҳокими ўринбосарлари (З.Оллақулиев, Ғ.Сатторов, У.Авазов, М.Эшчанов, Б.Собиров, Ғ.Мадияров)ларга;

-Ҳар бир маҳаллани уларнинг имкониятлари ва ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш;

-Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини бажарилишини ойлар кесимида таъминлаш;

-Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш амалга оширилаётган ишлар ижросини доимий назорат қилиб бориш топширилсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари (У.Авазов)га;

- Тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда туман марказида, “П.Махмуд” ва “Сулаймонқалъа” маҳаллаларида қурилиши белгиланган пиёдалар ва велосипед йўлакларини қурилишини тугаллаш;

-Дастурда белгиланган кўприкларини таъмирлаш ва ички тупроқ йўлларни шакллантириш ва асвальт қилиш ишларини бажариш;

-Туман марказидан қишлоқларга транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш топширилсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари У.Авезовга, туман халқ таълими бўлими мудири З.Қурбанова билан ҳамкорликда Давлат дастурига асосан қурилиши белгиланган 25-сон мактабни қурилиш ишларини белгиланган муддатда тугаллаш топширилсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари Ғ. Мадияровга;

- Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқлари ўрнатиш орқали дастурда белгиланган ҳажимдаги майдонларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ишларини тўлиқ бажарилмаганлиги;

- Жорий йилда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парваришлаш ва шакл бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси якунланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

- Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича дастурда белгиланган лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш топширилсин.

  1. Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи (О.Болтаев)га электр энергияси ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича электр ҳисоблагичлар ўрнатишни тугаллаш ва ҳисоблагичларни биллинг тизимига киритишни тугаллаш;

- Ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини тортиш ва янгилаш ишларини якунлаш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                                                          У.Машарипов