Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенаши Қарори
Лойиҳа
Маҳаллалар ўртасида “Обод ва озода маҳалла!”, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали, обод мактаб ва мактабгача таълим ташкилот” ҳамда идора-ташкилотлар ўртасида “Энг кўркам ва обод ташкилот” шиори остида танлов эълон қилиниши тўғрисида
Ўзбекистон Респупликаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари биноларини ва ҳудудларни ободонлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан 2021 йил 2 августда ўтказилган ҳоким соати йиғилиш баёнини ҳамда кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Респупликаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, аҳоли ўртасида Республика, вилоят, туман даражасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ишларини тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалар ўртасида “Обод маҳалла” кўрик-танловини ўтказиш юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановнинг таклифи мақуллансин.
2. Туманда 2021 йилнинг август ойи “Ободонлаштириш ойлиги” деб эълон қилинсин.
3. Маҳаллалар ўртасида “Обод ва озода маҳалла!”, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали, обод мактаб ва мактабгача таълим ташкилот” ҳамда идора-ташкилотлар ўртасида “Энг кўркам ва обод ташкилот” шиори остида танлов ўтказилсин, танлов якунлари бўйича ғолиблари 2021 йилнинг 29 август куни ўтказиладиган ҳоким соати йиғилишида тагдирлансин.
4. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановга “Обод маҳалла” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш топширилсин.
5. Маҳаллаларда корхона-ташкилотларда, мактаб-мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ободонлаштириш масалаларини ўрганиш ва баҳолаш мақсадида 1-иловага мувофиқ туман комиссияси тузилсин.
6. “Обод маҳалла” кўрик танлови қуйидаги номинацияси бўйича ўтказилсин;
-маҳаллалар ўртасида “Обод ва озода маҳалла!”
-мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали, обод мактаб ва мактабгача таълим ташкилот”
-идора-ташкилотлар ўртасида “Энг кўркам ва обод ташкилот”
Танлов ғолиблар: 1-ўрин , 2-ўрин 3-ўринлар сохиблари аниқланиб тақдирлансин.
7. Туман ҳокими биринчи ўринбосари З.Оллақулиевга танлов ғолибларни тагдирлаш учун зарур бўладиган маблағларни ажратиш топширилсин.
8. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Ҳазорасп туманида маҳаллалар ўртасида ўтказиладиган “Обод маҳалла” кўрик танловида амалга оширилган ишларни ўрганиш ва баҳолаш комиссияси аъзолари рўйхати
- Б.Собиров туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, комиссия раиси
- М.Эшчанов туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари
- Ж.Собиров Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, комиссия котиби
- Д.Жуманиязова Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси
- Ж.Усманова Ҳазорасп туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, комиссия аъзоси
- Ш.Абдиримов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ҳазорасп туман бўлими раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, комиссия аъзоси
- Ш.Ахмедова Ҳазорасп туманидаги 1-сон мактаб ўқитувчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, комиссия аъзоси
- Қ.Назаров Ўзбекистон экологик партияси Хазорасп тумани Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, комиссия аъзоси
- Х.Машарипов Ҳазорасп туман диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассис комиссия аъзоси