ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ 

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.


Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.


Сессия кун тартибида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ва Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг Ҳазорасп туманидаги ижроси тўғрисидаги, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилнинг 2-ярми бўйича иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.


Шунингдек, туман хокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ва Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўрилди.


Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг шахсий таркибини вилоят округ сайлов комиссиясига тавсия қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

 


Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.