Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг юқоридаги топшириғига асосан, Ҳазорасп туманидаги кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганилди.
Туман ҳудудида жами 41 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, бу уйларда 569 та хонадонда 2243 та аҳоли истиқомат қилади.
Ҳазорасп туманида ҳозирги кунда 2 та “Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ва “Ҳазорасп Сервис” ҳусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари фаолият кўрсатмоқда.
1.“Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига “Пахлавон Махмуд” маҳалласи, Ғ.Ғулом кўчасидаги 4 қаватли 9 та ва 2 қаватли 8 та жами 17 та турар жойлар беркитилган, кўп-қаватли уйларда 296 хонадон, 975 та аҳоли яшайди.
“Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли “Пахлавон Махмуд” маҳалласи Ғ.Ғулом кўчасидаги 9 та 4 қаватли ва “Ишчилар” маҳалласи Навойи кўчасидаги 2 та 2 қаватли кўп қаватли уйлар 2017-2020 йилларда Миллий банк Ҳазорасп филиалининг имтиёзли кредити ва “Оролбўйи” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирланган.
2.“Ҳазорасп Сервис” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига Ҳазорасп шаҳарчаси “Ал-Хоразмий” маҳалласидаги 20 та ва “Ишчилар” маҳалласидаги 4 та уйлар жами 24 та кўп қаватли уйлар беркитилган бўлиб, уларнинг 25 таси ҳам 2 қаватли уйлардан иборат. Уларда 273 та хонадон, 1268 та аҳоли яшайди.
“Ҳазорасп Сервис” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли “Ал-Хоразмий” маҳалласи Ибн-Сино кўчасидаги 4 та ва Мустақиллиқ кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйлар 2017-2020 йилларда Агробанк Ҳазорасп филиалининг имтиёзли кредити ва “Оролбўйи” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирланган.
Ҳазорасп туманида 2017-2020 йилларда жами 41 та кўп қаватли уйларнинг 29 тасининг том, фасад, кириш йўлаклари мукаммал таъмирланган кириш йўлакларига кодли темир эшик ва фрамуга ойналар ўрнатилган. Бундан ташқари кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудлари яъни тратуарлари бетон қопламаси билан қопланган, болалар майдончаларига беседкалар ўрнатилиб, тунги ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилган, канализация чуқурчаси (выгреб) ва ташқи хожатхоналар қурилган.
“Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига аъзо бўлган, “Боғдор” маҳалласи, Кулоллар кўчасидаги 1980-1981-йилларда қурилган 2 қаватли турар-жойларнинг том қисми мукаммал таъмирлаш, фасад қисмлари, кириш йўлаклари ер тўла қисмидаги қувурларни алмаштириш, уй атрофидаги кичик йўлакларни, оқова сув хандаги таъмир талаб ахволдалиги аниқланган.
Ушбу кўп каватли уйларда 2021-2022 йил қуз қиш масумига тайёргарлик бўйича том, фасад, кириш йўлаклари, отмоска кисмларини таъмирлаш, кириш йўлакларига темир эшик ва фрамуга ойналар ўрнатиш, 3 та канализация чуқурчаси (выгрб) қуриш ишлари режалаштирилган.
Бу ишларни бажариш учун ҳозирги кунда “Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Миллий банк Ҳазорасп филиалидан 1442.1 млн. сўм кредит қарздорлиги бўлганлиги сабабли кредит ажратиш имконияти бўлмаган. Шунинг учун Жавохир кўчасидаги № 1-2-3 кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш учун туман бюджет маблағлари ҳисобидан 683, 096 млн.сўм ажратилиши режалаштирилган. Бу уйлар бўйича нуқсон далолатномалари тузилиб, дастур ишлаб чиқилиб туман ҳокими томонидан тасдиқланган. Ҳозирги кунда ушбу уйларнинг смета-лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб экспертиза хулосалари олинган, бюджет маблағлари ажратилиши билан ишлар бошланади.
“Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг 01.07.2021 йил ҳолатига Миллий банк Ҳазорасп филиалидан 1442,1 млн.сўм кредитдан қарздорлиги мавжуд ва 157,5 млн.сўм мажбурий бадалдан олғидор қарздорлиги мавжуд.
“Ҳазорасп Сервис” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг 01.07.2021 йил ҳолатига Агробанк Ҳазорасп филиалидан 1175,4 млн.сўм кредитдан қарздорлиги мавжуд ва 135,0 млн.сўм мажбурий бадалдан қарздорлиги мавжуд. Ушбу мажбурий бадалдан бўлган қарздорликни ундириш бўйича ҳар бир кўп қаватли уйга банкдан дублёр беркитилиб ширкат раиси ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари билан бирга ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Қолган 9 та кўп қаватли уйлар 2022 йилда мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.
Тумандаги 41 та кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлиқ таъминотига уланмаган. Ҳозирги кунда ҳар-бир хонадон қўлбола иситиш қозонлари ўрнатиб фойдлаланиб келмоқда. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Ҳазорасп тумани ФВБ, Ҳазорасп тумани “Худудгазтаъминот” бўлими ва ҳусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда огохлантириш хатлари берилиб, замонавий икки контурли иситиш козонлари ўрнатиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек ўрганиш жараёнида ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳисобидаги кўп қаватли уйларнинг атрофларида 39 нафар фуқоролар томонидан ноқонуний қурилишлар қилинганлиги аниқланди.
Туман қурилиш бўлими томонидан ноқонуний қурилишни амалга оширган фуқороларга мазкур қурилишни ўз ихтиёрлари билан бузиб олишлари акс холда тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Уй-жой, Архетектура ва шаҳарсозлик қонунларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича доимий комиссия”сига ўтказилиши тушунтирилган.
Бундан ташқари “Пахловон Махмуд” маҳалласидаги 13,14,33,34,35,36,37,38-уйларга ичимлик суви тортилган бўлсада сув босимнинг пастлиги натижасида ичимлик суви етказиб бериш қониқарсиз ахволда эканлиги аниқланди.
2017-2021 йилларда Давлат дастури асосида, “Пахлавон Махмуд” маҳалласида 9 та кўп қаватли уйларнинг ташқи конализация тизими 7 та выгреб ямалар қурилган. Шулардан 2020 йил Давлат дастури бўйича смета лойиха ҳужжатлари асосида № 4, 14, 34-кўп қаватли уйлардаги таъмирлаш ишлари маблағ йўқлиги сабабли тўлиқ битказилмаган.
Куз-киш мвсумига тайёргарлиги бўйича 4, 14, 34-кўп қаватли уйларни тамирлаш ишлари 37, 13, 33-кўп қаватли уйларнинг фасад, йўлак қисмини таъмирлаш фрамуга ойналарини ўрнатиш ва шу уйлардаги барча таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмаган.
“Пахлавон Махмуд” маҳалласи Ғ.Ғулом кўчасидаги 9 та кўп қаватли уйларнинг ер тўлалари таъмир талаб ахволда.
Ҳозирда 4,14-уйларнинг ишлаб турган окава сувлар учун бетонланган чуқурчалар (выгреблар) усти очик ҳолатда, беркитилмаган.
Туманда кўп қаватли уйларда чиқинди сувларнинг оқиб кетиши учун марказий канализация тизими йўқлиги сабабли, уйларнинг ёнига қурилган маҳаллий бетонлашган чуқурчадан ўз вақтида тозаланмаганлиги сабабли, чуқурчадан ташкарига чиққан. Ширкатларда кўп каватли уйларнинг теварак атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишчилар қониқарсиз аҳволда.
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳазорасп туманидаги кўп қавватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Сапаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевга, туман молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовга ва туман уй-жой камунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ф.Қиличов билан ҳамкорликда “Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобида бўлган, “Боғдор” маҳалласи Кулоллар кўчасидаги 1980-1981 йилларда қурилган 2 қаватли турар жойларни мукаммал таъмирлаш юзасидан зарур бўлган маблағларни топиш ва 2021 йилда якунлаш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман уй-жой камунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ф.Қиличовга, “Ҳазорасп Истиқлол Ҳаёт” ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига дублёр раис қилиб белгиланган “Агробанк” билан ҳамкорликда мажбурий бадалдан бўлган қарздорликларни ундириш ишларини кўпайтириш чораларини кўриш топширлсин.
- Туман ҳокими ўринбосари У.Авезовга, туман қурилиш бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларни жалб қилиб уй-жой мулкдорлар ҳисобидаги ерларда фуқоролар томонидан қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман ҳокими ўринбосари У.Авезовга, мутасадди ташкилотларни жалб қилиб “Пахлавон Махмуд” маҳалласида 2020 йилда давлат дастури асосида таъмирлаш ишлари қилинган 4,14,34 кўп қавватли уйлардаги тугалланмаган таъмирлаш ишларни охирига етказиш топширилсин.
- Туман ҳокими ўринбосари У.Авезов ва Хоразм сув таъминоти МЧЖ Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи Ш.Маткаримовларга “Пахлавон Махмуд” маҳалласидаги 13,14,33,34,35,36,37,38-уйларга ичимлик сувини узликсиз етказиб бериш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Лойиҳа
Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовнинг
2021 йил биринчи ярим йиллик туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сонли 2021 йил учун “Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофик, Халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги
21-82-сонли “2021 йил учун Хоразм вилояти махаллий бюджетини тасдиклаш тўғрисида"ги қарори, Халк депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил
31 декабрдаги 44-170-сонли “Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги карори билан туман маҳаллий бюджети харажатлари 115214,4 млн. сўм қилиб белгилаб берилган эди.
Туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик прогноз режаси 22193,9 млн. сўм қилиб белгиланган бўлиб, маҳаллий бюджетга ҳақиқатда тушган даромад 26527,0 млн. сўм бўлиб, режага нисбатан 4333,1 млн. сўмга, яъни 119,5 фоизга ортиги билан бажарилган.
Туман маҳаллий бюджет харажатларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик аниқланган режаси 76747,9 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда қилинган харажатлар 73710,6 млн. сўм, режага нисбатан 96,0 фоизга бажарилган. Жумладан, 1-гуруҳ харажатлар (иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар)нинг аниқланган режаси 43401,1 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда 43021,8 млн. сўмга, режага нисбатан 99,1 фоизга, 2-гуруҳ харажатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аникланган режаси 7943,2 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда 7878,6 млн.сўмга, режага нисбатан 99,2 фоизга, 4-гуруҳ харажатлари (бошка харажатлар) аниқланган режаси 25403,5 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда 22810,2 млн. сўмга, режага нисбатан 89,8 фоизга ижро этилган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида юқори бюджетдан туман маҳаллий бюджетига 29127,2 млн. сўм тартибга солувчи бюджетлараро транферт ажратилган. Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилоти ходимларининг иш хақларининг иккинчи ярми ҳар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланди.
Бундан ташкари жорий йилнинг биринчи ярмида тумандаги кам даромадли оилаларга 12638,2 млн. сўмлик ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовнинг туман маҳаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини атрофлича мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовнинг туман маҳаллий бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Оллакулиев), туман давлат солиқ инспекцияси (Ж.Рўзимов) ва туман молия бўлими (Ш.Жуманиязов) билан биргаликда туман маҳаллий бюджетга даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
- Туман молия бўлими мудири (Ш.Жуманиязов)га:
- бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам тахлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;
- халк депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;
- Туман ҳокимлиги (З.Оллакулиев) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатьий назорат ўрнатсинлар.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллакулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов