ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ 

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.



Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг Ҳазорасп туманидаги ижроси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилашини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарорининг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги, 2021 йил январ-август ойларида Ҳазорасп тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи юзасидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. 


Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.