Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг Ҳазорасп туманидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.
Туманда аҳоли сони 195484 нафарни ташкил қилиб, шундан 64495 нафари вояга етмаганлардир.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг 27.12.2017 йилдаги йиғилиш қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларда иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш тўғрисида”ги Йўриқнома талаблари асосида комиссия томонидан ишлар ташкил қилиниб борилмоқда.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияда жорий йилнинг шу даврига қадар, комиссия томонидан 20 нафар шахсга нисбатан 18 та маъмурий ишлар кўрилиб, 26 нафар ота-оналар маъмурий жаримага тортилган.
Комиссияда кўрилган маъмурий ишлар бўйича 12 нафар вояга етмаганлар келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида туман ИИБ ҲООГ МТП ВЕЎН ва ҲПда профилактик ҳисобда туради.
Туман идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаганлар орасида суицид ҳолатларини барвақт олдини олиш бўйича 2021 йил давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ишлар тизимли равишда йўл қўйилган.
Комиссия томонидан вояга етмаган ўқувчиларни таълим жараёнларини давлат таълим стандартлари асосида ташкил этиш ва ўқувчилар давоматини таъминлаш, таълимга жалб этилмаган ҳамда мунтазам равишда таълим олишдан бўйин товлаб келаётган вояга етмаганларни таълимга жалб этишнинг қонунчиликда белгиланган барча чораларини кўриш ва доимий мониторингини юритиб келинмоқда.
Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига тўсқинлик қилиш борасидаги жавобгарлик тўғрисида вояга етмаганлар, ота-оналар, педагогик жамоалар ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларининг самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий жихатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ва ижтимоий-педагогик реабилитация ишлари олиб бориш юқори даражада ташкил қилинган.
Ушбу Қонуннинг 9-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида туман идоралараро комиссия томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Хусусан, туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрат махсус, касб-ҳунар мактабларида таълим жараёнлари давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилиши ва мактаб ўқувчиларнинг давоматини тўлиқ таъминлаш юзасидан Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия томонидан ўрганиш ўтказилган.
Ўтказилган ўрганишдарда, фуқаро Н.Р.Жаббарова ва Р.Саидмуратовлар фарзандини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаганликлари ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига нисбатан эътиборсизликлари натижасида тумандаги умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари вояга етмаган С.Қ.Азатов ва С.Саидмуратовалар мажбурий умумий ўрта таълимдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган.
Шу каби, қонун бузилиш холатлари тумандаги касб-ҳунар мактаби ўқувчилари вояга етмаган Д.Рахимбоев, С.Жумабоев, Д.Султоновларнинг ота-онаси фуқаролар Э.Ахмедов, М.Саидов, У.Аниязовлар томонидан хам йўл қўйилиб, натижида вояга етмаган фарзандлари мажбурий таълимдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган.
Юқоридаги ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш холатлари юзасидан ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси тартибида жавобгарлик масаласи хал қилиниб, вояга етмаганлар профилактик назоратга олинган ҳолда уларни таълимга қайтариш чоралари кўрилди.
Ўтказилган ўрганиш натижасида Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими (кейинги ўринларда туман ХТБ деб юритилади), Ҳазорасп тумани 13, 17, 5, 46, 43, 14-сон умумий ўрта таълим мактаби ходимлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйилиб келинганлиги аниқланди.
Мазкур ўрганиш якунларида комиссия томонидан Қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тўртта Тақдимнома ва мазкур тақдимномага асосан қонунбузилиш ҳолатлари йўл қўйган туман ТТБнинг 7 нафар ходимига ҳамда туман Халқ таълими бўлимининг 6 нафар ходимлари интизомий жавобгарликга тортилди.
Ҳазорасп туман ИИБ тизимидаги вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи хизматининг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш ва олдини олиш борасида 2021 йил 7 ойи давомида туман ИИБ нинг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи хизмат хонасига жами 163 нафар вояга етмаганлар олиб келиниб, улардан 7 нафари профилатик хисобга олинган, 19 нафар вояга етмаганлар мажбурий таълимдан бош тортгани аниқланиб, ўқув машғулотларига жалб қилинган.
Шунингдек, туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган 7 ойи даври мобайнида жами 7 нафар вояга етмаганлар турли хил ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари учун ҳамда 15 нафар ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбиясига бефарқлик билан қараганликлари сабабли, профилактик ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ҳисоб профилактик иши йиғма жилдлари юритилган.
Ҳазорасп тумани ҳудудида 32 нафар ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда узоқ муддатга яшаш ва ўқиш мақсадида республикадан ташқарига, яъни, 27 нафар вояга етмаган Россия Федератсиясига,2 нафари Финландияга, 1 нафари Саудия Арабистони подшолиги Таиф шаҳрига ҳамда 2 нафари Қозоғистон Республикасига кетган. 32 нафар ўқувчидан 3 нафари чет давлатда ўқишини давом қилдимоқда, 5нафари касаллиги ва турли сабабларга кўра туман хокимлиги қарори билан ота-онаси билан чет давлатга чиқиб кетишган.
Тумандаги мактаб ёшига етган барча вояга етмаганлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик белгиланиши лозим бўлган 202 нафар вояга етмаганларинг рўйҳатлари шакллантирилиб, уларнинг тўлиқ таълимга жалб этилиши бўйича чоралар белгилаб олинди. Шундан ҳозирги кунда 194 нафар ўқувчиларга нисбатан туман ҳокимининг қарорлари билан васийлик ва ҳомийлик тайинлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, 8 нафарига нисбатан тайинлаш юзасидан васийлик ва ҳомийлик ўргани томонидан хулосалар тайёрланмоқда ва 24 нафар ота-оналар чет-елдан қайтиб келганлар.
Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир қилиниши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича ҳар ҳафтанинг пайшанба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим муассасалари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилиб, аниқланган мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ва амалий ёрдамлар бериб борилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахборотини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қилсин.
- Вояга етмаганлар бўйича туман комиссиясига;
- Вояга етмаганлар ўртисида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни янада кучайтириш уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни;
- Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришни янада кучайтириш топширилсин.
- Туман ички ишлар бўлими тизимидаги вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи ҳизматига;
-Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш ва олдини олиш;
-Халқ таълими ва бошқа ўқув муассасалар раҳбарлари билан ҳамкорликда мажбурий таълимдан бош тортган вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг ота-оналари ёки васийлик қилувчилар ўртасида қонуннинг моҳияти юзасидан тарғибот ишларини кучайтириш;
-Профилактик ҳисобда турган вояга етмаганларнинг қайта ҳуқуқбузарлик содир қилишларининг олдини олиш учун уларнинг бўш вақларини мазмунли ўтказиш бўйича фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман халқ таълими бўлимига;
-Ўқув жараёнларига узурли сабабларсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисоботини юритиш, таълим олиш чора-тадбирларини кўриш;
-Таълим муассаларида таълим олаётган ўқувчи қизлар орасида мактаб формаларига риоя қилмасдан ҳижоб кийишнинг олдини олиш юзасидан уларнинг ота-оналари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш топширилсин.
- 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов