ПРЕЗИДЕНТНИНГ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Янги йилни барча ўзгача интиқлик билан кутади. Бу байрамда болажонлар қувончига шерик бўлиш, уларга совға-саломлар улашиш яхши одатга айланган. Айни кунларда эса масъул ташкилотлар томонидан мамлакатимиз бўйлаб, Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилган.
20 МИЛЛИОН СЎМЛИК МУСИҚА АСБОБЛАРИ туман ҳоким томонидан ёшларимизга топширилди
Ҳазорасп туманида ёшларимизнинг билимли ва ҳар томонлама баркамол бўлиб, вояга етишлари борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда ва иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, бугунги тадбир ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗДИР
Мамлакатимизда истиқлол шабадаси эсишни бошлаган даврданоқ ёш авлод тарбиясига энг устувор вазифалардан бири сифатида қаралган. Бундай юксак эътибору ғамхўрлик оғушида вояга етаётган фарзандларимиз юз-кўзидаги шодлик ва дилидаги орзулари Янги йил шодиёналари арафасида барчамизга хушкайфият улашиб, шукроналик ҳиссини жўш урдиради.
Ўзбекистоннинг Поьшадаги элчиси Ҳазораспда
Ўзбекистоннинг Поьшадаги элчиси Бабаев Бахром Джалалович Ҳазорасп туманига ташриф буюрди. Элчи Ҳазорасп туманидаги "Тохир ота Ҳазорасп" МЧЖ томонидан ташкил қилинган эчкичилик, "Ғуломбой Икромбек" ф/х томонидан ташкил қилинган чорвачилик лойиҳалари ва “Ҳазорасп техтил” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар билан танишди.
ЭЧКИЧИЛИК – СЕРДАРОМАД СОҲА
Эчкичилик чорвачиликнинг сердаромад ва серпушт тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ халқ хўжалиги учун қимматли тивит, гўшт, тери ва сут етиштириб беради. Эчкидан олинадиган тивит нозиклиги, майинлиги, енгил ва пишиқлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, эчки сути севиб истеъмол қилинади. Унинг таркибида фойдали элементлар фосфор, кальций кўп бўлади. Шу боисдан ҳам туманимизда туман ҳокими бошчилигида эчкичиликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда.
ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг13 декабрь куни Хоразм фаоллари, нуронийлари ҳамда ёшлар билан бўлиб ўтган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан бугун Ҳазорасп туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбаев, ЎзМиллийбанк Бошкарув Раиси ўринбосари Аброр Мухамедханов ва Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповлар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғини раис ва ўринбосарлари ҳамда банк ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
69 НАФАР ФУҚАРОНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида бугун “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 30 та корхона 191 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 104 тасини олий, 48 тасини ўрта махсус ва 38 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ - КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРАДИ
“Темир дафтар”да турган ёки ишсиз хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаб, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириб, тадбиркорликка йўналтирилса ва улар қўллаб-қувватланса келгусида ишсизлар сони камайиб, кўпгина оилаларнинг камбағалликдан чиқишига олиб келади.