МАҲАЛЛАЛАР ЯНАДА ОБОД ВА ФАЙЗЛИ ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА
Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ҳазорасп туманида ҳам бу борада туман ҳокими Ў. Машарипов раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, тумандаги “Оқ майдон” маҳалласида айни кунда ишлар қизғин тус олган.
Туман ҳокимининг ҳар куни “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллаларда олиб борилаётган жараёнлар билан танишиши, кўчама-кўча юриб, қилинаётган ишлар ва ундаги камчиликларнинг таҳлил қилиниб, масъуллар иши назоратга олиниши натижасида ишлар самарали ва унумли бажарилмоқда.
Шунингдек, “Оқ майдон” маҳалласида “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ривожлантирилиб, аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражаси янада юксалмоқда.
Айни пайтда маҳалланинг йўлларига асфальт ётқизилиб, хонадонларнинг фасадлари таъмирланиб, маҳалла қиёфаси тубдан ўзгариб, ўзгача гўзаллик касб этмоқда ва файзли гўшага айланмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.