ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида ҳам кўплаб истеъдодли ва ишбилармон фуқаролар истиқомат қилади. Улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаб келмоқдалар.
Шулардан бири Саломат Латиповадир.

У бугунги кунда ўз хонадонида тикувчилик цехини очиб, 19 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тадбиркор фаолияти билан танишиб, суҳбатлашар экан ушбу соҳани кенгайтириш лозимлиги ва ишлаб чиқариш бўйича ўз таклифларини берди.


-Бугун туман ҳокими тикувчилик цехимизга келдилар ва фаолиятимиз билан танишиб раҳмат айтдилар. Маҳсулот сифати ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини бердилар. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва эркаклар кийими тикишга мўлжалланган цехимизни янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз,-дейди тадбиркор Саломат Латипова.

Ҳазорасп туман ҳокимилиги Ахборот хизмати.