ФАХРИЙЛАРИМИЗ ЖАСОРАТ ВА ФИДОЙИЛИК ТИМСОЛИДИР
Ҳазорасп туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Фахрийларимиз жасорат ва фидойилик тимсолидир” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга “Шовот” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон урушининг шиддатли жангларида қатнашган Бекчон ота Матназаров таклиф этилди.
Тадбирда қатнашган Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов отахонни яқинлашиб келаётган Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлаб билан қутлаб, ёшларимизга уруш фахрийси ҳаёт йўлидан ибрат олиш лозимлиги борасида гапириб ўтди ва Бекчон ота Матназаровга эсдалик совғаси тариқасида тўн тақдим этди.
Шундан сўнг Бекчон ота Матназаров ёшларга Иккинчи жаҳон урушининг шиддатли воқеалари, уруш туфайли кўплаб оилаларнинг фарзандлари нобуд бўлиб, бедарак йўқолгани, канчадан-канча фарзандлар отасиз колгани, иккинчи жаҳон уруши кўплаб қалбларда чуқур жароҳат қолдирганини ва бугунги тинч ва осуда кунларимизга шукроналар қилиб яшашимиз кераклигини айтиб ўтди ва дуога қўл очиб, барчага омонлик, юртимизнинг тинч-осуда бўлишини тилади.
“Фахрийларимиз жасорат ва фидойилик тимсолидир” шиори остида ўтказилган тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Бекчон отага мурожаат қилдилар ва саволларига жавоблар олдилар.
Шундан сўнг ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган Бекчон ота Матназаровга бағишланган бадиий қисм намойиш этилди. Унда ўқувчилар она Ватан, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқ ва шеърлар ўқиб чиқишлар қилдилар.
Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.