ПАРРАНДАЧИЛИК КОМПЛЕКСИДА КЕЛГУСИДА 300 МИНГ БОШ ПАРРАНДА БОҚИЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Уктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида ТЕХНО усулида қурилаётган паррандачилик комплекслари “Hazorasp Oltin Chicken”, “Hazorasp texno parranda”, “Hazorasp oltin tovuqlar” ва “Hazorasp oltin tuhum parranda” фермер хўжаликларига қарашли парранда боқишга мўлжалланган паррандачилик комплексларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Келгусида бу ерда 300 минг бошдан зиёд паррандалар боқилиб, кўпгина фуқаролар бандлиги таъминланади.
Туман ҳокими қурилиш ишлари билан танишар экан, бу ерда олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.



-Туман ҳокими ташаббускорлигида чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл“ маҳалласида тез кунларда иш фаолиятини бошлайдиган менинг раҳбарлигимдаги “Hazorasp Oltin Chicken” паррандачилик комплекси деярли тайёр бўлди. Эндиликда паррандаларни олиб келиб, ишчи ўринларни ташкиллаштириб фаолиятимизни бошлаб юборамиз,-дейди тадбиркор Насрулло Ражабов.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.