Рамозон ойи хайр-саховат ойидир. Айниқса, Рўзаи Рамазон Ҳайит байрами арафасида қарияларни, касалманд, бева- бечораларни, яқин ва узоқ қариндошларининг ҳолидан хабар олишдан ва бир-бирларига хурсандчилик улашишдан чарчашмайди.
Албатта, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш ҳайрли ишлардан биридир. Эҳсоннинг эса катта-кичиги бўлмайди. Асосийси йўқлаб борган инсоннинг кўнгли кўтарилади.
Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ва “Шоҳпир” жоме масжиди ходимлари, ҳомийлари ҳамроҳлигида тумандаги кам таъминланган 130 та оилаларга 60 миллион сўмлик зарурий маҳсулотлар тарқатилди.
Ҳайрия тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот котиби.