ПРЕСС ТУР

Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади,- деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг X съездидаги нутқида. Дарҳақиқат, мактабларда келажагимиз бўлган ёшлар илм олади ва тарбияланади. Унинг қандай бўлиб вояга етиши нафақат ота-онанинг балки илм масканларида ўқувчиларга билим бераётган устозларга ҳам боғлиқдир.

ҚУТЛОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти Кенгаши томонидан 2021 йил Ёзги соғломлаштириш мавсумида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом бўлиб, вояга етишига қўшган ҳиссаси ва фаолияти юқори савияда ташкил этилганлиги учун Ҳазорасп тумани ҳокими МАШАРИПОВ УКТАМ РУСТАМОВИЧ “Энг жонкуяр ҳоким” номинацияси бўйича ДИПЛОМ билан тақдирланди. Элдошларимиз номидан жонкуяр туман ҳокимини ушбу ютуқ билан муборакбод қиламиз. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ

Янги ўқув йилида Ҳазорасп туманидаги умумтаълим мактабларига жами 36 438 нафар ўқувчи жалб этилган бўлиб, уларга 3 220 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришишди. Жорий ўқув йилида эса 3620 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари топширилди. Хусусан, тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 2-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактабда ўқувчиларнинг дарс жараёнларини кўздан кечириб, улар билан суҳбатлашди ва янги ўқув йилида ўқишларига омад тилади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

УЗУМЧИЛИК

Юртимиз замини саховатли, тупроғимизда унган ноз-неъматлар борки, бари сарҳил, экологик тоза, жуда тотли ва кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган. Шунинг учун ушбу маҳсулотларнинг қадри баланд, харидори кўп. Айниқса, бугунги кунда туманимиздаги хонадонларда ноз-неъматларнинг етиштирилиши нафақат, бозорларимиз тўкинлигини таъминланаяпти ва оила даромадига даромад олиб келмоқда. Жумладан, бу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз хонадонида узум етиштираётган “Шовот” маҳалласида яшовчи Анварбек Машариповнинг томорқасида 25 туп нок дарахти ва 150 туп турли турдаги узумнинг етиштираётгани таҳсинга сазовор. -Мен узумчиликка қизиқаман. Шунинг учун ўз томорқамда “Чарос”, “Кишмиш”, “Халили”, “Хусайини” навларини етиштирмоқдаман. Бундан кам бўлмадик. Даромадимиз яхши,-дейди Анварбек Машарипов. Албатта, ҳаракат қилган албатта барака топади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Азиз элдошлар! Авваламбор сизларни, сизлар орқали барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси билан чин қалбимдан табриклайман!

“Энг фаол ва зукко” кўрик танлови ўтказилди.

Бугун тумандаги “Овшар” маҳалласида жойлашган 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Мустақилигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ташкилот тарбиячилари орасида “Энг фаол ва зукко тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.

БИР ГУРУҲ ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим мактаблари учун навбатдаги ананавий "Aвгуст кенгаши" бўлиб ўтди. Кенгашда туман хокими Ўктамбой Машарипов қатнашиб, барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва 2020-2021-ўқув йилида таълим соҳасида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ мактаб директорлари ва фан ўқитувчиларини тақдирлади.

#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

Бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Дилшод Мадиримовлар тумандаги 30 ёшга тўлган фаол 30 нафар ёшлар билан учрашдилар.