МАҲАЛЛАЛАР ЧИРОЙ ОЧМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

МАҲАЛЛАЛАР ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

 

ва аҳоли учун барча шароитлар яратилмоқда


Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб, шунингдек туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти, яратилган шароитлар билан танишиб, уларнинг муаммоларини тингламоқда.

Бугун туман ҳокими “Пичоқчи” маҳалласида бўлди ва ишлаб чиқариш объектлари билан танишди.


Шунингдек, маҳалла янги ташкил этилган дорихона ва клиника фаолиятини кўздан кечириб, тадбиркор Муяссар Раҳимова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида тадбиркор яратиб берилаётган имкониятлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.



Ушбу обеъктни тасвирга олиш чоғида клиникага келган фуқарони суҳбатга тортдик.

-Мен 3 йилдан буён Россия давлатида фаолият олиб бораётгандим. Ўзбекистонга келганимга 5 кун бўлди. Юртимиздаги ўзгаришлардан кўзингиз қувнайди. Туманимиз ҳам чирой очиб, йўллар таъмирланиб, ишлаб чиқариш объектлари қурилиб, аҳоли учун ҳамма шароитлар яратилган.  Тўғрисини айтсам энди Россияга кетгим келмай қолди. Чунки, тадбиркорлик қиламан деган инсонга барча имкониятлар яратилган. Мурожаатим аҳоли шу имкониятлардан тўғри фойдалансин, - дейди фуқаро Шоназар Раҳимов.


Дарҳақиқат, бугун туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада туманимизнинг маҳаллалари обод бўлиб, аҳоли фаровон турмуш кечирмоқда. Зеро, юртимизда рўёбга чиқарилаётган ҳар бир эзгу ишдан кўзланган асосий мақсад — шу муқаддас заминда умргузаронлик қилаётган инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишдир.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.