“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ТАДБИРИ
"Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - ҳалқимизга хос эзгу фазилат" ғояси остида ўтказилди.
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод ваклларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Ҳазорасп туманида "Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - ҳалқимизга хос эзгу фазилат" ғояси остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Шундан сўнг нуроний кексаларимиз кўргазмалар намойиши билан танишиб, футбол майдонида ёшлар билан беллашдилар. 3:2 ҳисобида нуроний кексаларимиз ғолибликни қўлга киритдилар. Шунингдек шахмат-шашка бўйича ҳам ўзаро беллашдилар.
Тадбир давомида нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, 51-сонли умумтаълим мактабида ва "Кўзмунчоқ" нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, жажжи ўғил-қизлар ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ўтган йиллар ва ҳозирги тинч-осуда замонамиз, яратилаётган имкониятлар ва қарияларнинг эъзозда эканлиги борасида гапириб ўтдилар.
"Кексалар ҳафталиги" тадбири доирасида нуронийларимиз Карвак боғида бўлиб, карвак олмаси ва узум териб, ёшлик даврларини эсладилар.
Меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф этилди.
Тадбирда қатнашган туман ҳокими барчани қутлаб, мамлакатимизда ҳар бир кексанинг ардоқда ва эъзозда эканлигини таъкидлаб, меҳмонларга тўн ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.
Шоира Гавҳар Ибодуллаева ва туман маданият бўлими томонидан таклиф этилган бир гуруҳ санъаткорлар ўзларининг куй-қўшиқ, шеърлари билан барчага хуш кайфият улашдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.