БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади.
Жумладан, Ҳазорасп туманидаги “Шукрона” маҳалласида жажжи болажонларни ўз бағрига олган рус тилига ихтисослашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам шулар жумласидандир.
Бугун туман ҳокими ўринбосари Б. Собиров ва маҳалла фаоллари иштирокида ушбу боғчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
–Рус тилига ихтисослашган боғчамиз ҳозирда 50 ўринга мўлжалланган. Тарбиячи, энага, ошпаз ва ҳамшира кун бўйи болаларга меҳр билан қарайди. Ўйинчоқлар ҳамда спорт анжомлари болаларнинг соғлом ўсишида ёрдам беради,-дейди боғча мудираси Муҳайё Юсупова.
Дарҳақиқат, боғчада ақлий машқлар ҳамда чет тилини ўрганиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, боғчада олинган билим, кўникма, эртага албатта, мактабда бола қийналмаслигини кафолатлайди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.