КОНСТИТУЦИЯ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ

Йигирма тўққиз йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

БАЙРАМГА ТУХФА

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Янгиобод” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига байрам туҳфаси сифатида “Шох Малика” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ушбу тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ўктам Машарипов барчани байрам билан муборакбод этиб, келгусида бу ерда баркамол ўғил-қизларимиз тарбияланиб, улғайишига ишонч билдирди. -Мен бугун жуда хурсандман. Чунки, Президентимиз биз аёлларга яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очдим. Бу ерда айни дамда 250 нафар болажонларимиз тарбияланади ва 36 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди, - дейди Муҳаббат Қурбанова. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ЛОЙИҲА ИЖРОСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги мажлислар залида ушбу лойиҳа ижроси бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари туман бўлимларининг фуқаролари мурожаатлари билан ишловчи масъул ходимлар, маҳалла фуқаролари йиғини вакиллари, тумандаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари(ННТ) ва ОАВлари вакиллари қатнашдилар.

НАМУНАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида "Намунали ахборот хизмати” тадбири – Ҳазорасп туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари фаолияти мисолида - ўтказилди.

БИЗ БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ! шиори остида тадбир ўтказилди

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

САЙЁР ҚАБУЛДА МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ ўз миннатдорчиликларини билдирдилар

Барчамизга маълумки бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

МЕДИЯ ТУР

Ҳазорасп туманида “Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида медия тур ташкил этилди.

ҲАЗОРАСП ТАРИХИ ҲАҚИДА ЯНГИ КИТОБ

Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлиги ва ҳомийлигида ҳамда ижодкор Ёқуббой Жумабоев муаллифлигида “Оловли йиллар” туркумидаги янги китоб нашр этилди.