Моддий ёрдам берилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонларига кўра Ҳазорасп туманида жазо муддатини ўтаётган, айни пайтда қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 2 нафар Мунис Хоразмий маҳалласида яшовчи Жавлонбек Тахиров ва “Қиртепа” маҳалласида яшовчи Икромбой Алланазаровлар авф этилиб, оиласи бағрига қайтган эди.
Бугун туман ҳокимлигида ушбу фуқароларнинг ҳар бирига моддий ёрдам тариқасида 1 200 минг сўмдан пул маблағи берилди.
Бунинг учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.