ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ
Автор:
Сабрижамил
“Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи 1956 йилда туғилган Зуҳра Матчанова ногиронлик аравачаси ва моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижроси юзасидан бугун туман ҳокими Ў.Машарипов фуқаро хонадонига борди.
Зуҳра Матчановага ногиронлик аравачаси ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Туман ҳокими фуқаро билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. У фарзанди Хушнуд Машариповнинг буйрак етишмовчилиги билан касалланганлигини ва уни даволатишда амалий ёрдам сўради.
-Мен туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мурожаатим тезкорликда ижобий ҳал бўлди. Ўғлимнинг даволанишига ҳам ёрдам беришларини айтдилар. Илоҳим соғ бўлсинлар,-дейди Зуҳра Матчанова.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.